Мустакилликнинг 20 йиллиги

11.06.2011

2011 йил 11 июн куни Урганчда УзААА томонидан ташкил килинган «Буш урин ярмаркаси» булди. УзААА  Хоразм вилояти Худудий бошқармаси бошлиги Ф.К. Янгибоев ярмаркани очиб берди. Хоразм АКМ ахборот технологияларининг тадбик этилиши ва ривожланиши буйича, марказнинг хамма булимлари фаолиятини акс эттирувчи турли туман дастур ва буклетлар, купдан куп экспонатлар жойлаштирилган стендни такдим килди. Укитувчи ва битирувчиларди Ахборот – кутубхона хизматининг янги шакллари, инновацион лойихалар, мультимедиялар, маълумотлар базаси, папкалар, картотекалар ва электрон каталог яратиш буйича ишланмалар катта кизикиш уйготди. Хоразм вилоят АКМ иш фаолиятини ёритувчи видеоролик ярмаркага ташриф буюрувчиларга такдим килинди. 

25.05.2011

Хоразм АКМ, «Камолот» Ёшлар ижтимоий харакати вилоят кенгаши, 59043 ва 56261 харбий кисмлар биргаликда Узбекистон Республикаси Мустакиллигининг 20 йиллигига багишлаб «Энг яхши китобхон» курик танловини утказдилар. Курик танловда вилоят харбий комиссариат маънавий – маърифий ишлари уринбосари Б. Исмаилов, вилоятдаги харбий кисм командири М. Каримов, «Камолот» Ёшлар ижтимоий харакати вилоят кенгаши раис уринбосари А. Худоёров ва Хоразм АКМ илмий – методика булими мудири С. Имамутдиновалар катнашдилар. «Энг яхши китобхон» курик танловида «Китобхон формулярини химоя килиш», «Тарихнинг билимдони», «Кизикарли саволлар», «XX – XXI аср узбек китобхони», «Эркин мавзу» буйича шартлар куйилди. Барча шартлар якунига кура У. Тошев сафдошлари орасида узининг билим томонлама устунлигини курсатиб «Энг яхши китобхон» курик танловида фахрли биринчи уринни эгаллади. Иккинчи урин М. Мавлонов ва учинчи уринни Б. Шариповлар эгалладилар. Курик танлов голиблари фахрий ёрлик ва совгалар билан такдирландилар.

06.05.2011

Мустакилликнинг 20 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоят урта махсус касб – хунар таълими бошкармаси, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали, Вилоят илмий тиббиёт кутубхонаси, Хоразм вилоят Ахборот – кутубхона марказлари биргаликда «Ахборот ресурс марказлари ва кутубхоналарда турли мавзуларда электрон китоблар яратиш» номли вилоят семинарини утказдилар. Семинарда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали АРМ директори, доцент Д. Олимова «АРМ иш фаолияти такдимоти»ни намойиш килди. Вилоят илмий тиббиёт кутубхонаси библиография булими мудири А. Бобожонова «Тиббиёт адабиётларини фойдаланувчиларга таргибот килиш усуллари» мавзусида маъруза укиди. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали АРМ етакчи кутубхоначиси К. Худайберганова «АРМда маркетинг ва ахборот хизматлари тугрисида фойдаланувчиларга хизмат курсатиш» мавзусида назарий ва амалий машгулотлар утказди. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали АРМ етакчи мутахассиси А.Рузибоев «Ахборот ресурс марказида электрон ресурслардан фойдаланиш буйича олиб борилаётган ишлар» буйича такдимотини такдим килди. Вилоят АКМнинг ахборот хужжатлари билан тулдириш булими бош кутубхоначиси С. Полванова «Тиббиёт сохасига оид чет эл адабиётлари»нинг такдимотини утказди. Хоразм вилоят АКМ илмий – методика булими мудири С. В. Имамутдинова «Вилоят АКМнинг Ахборот ресурс марказлари ва кутубхоналар билан биргаликда олиб борилаётган ишлари» тугрисида гапирди. Хоразм вилоят АКМ ахборот технологиялари булими мудири Д. Рузметова «Фойдаланувчилар учун тулик матнли электрон маълумотлар базасини яратиш» мавзусида гапирди.

Published in: ||on May 11th, 2011 |No Comments »