Archive for Fevral, 2018

Published in:Bo‘limsiz |on Fevral 28th, 2018 |No Comments »

Янгиликлар

26.02.2018

Хоразм вилояти АКМда Зулфия  таваллудининг 103 йиллигига бағишлаб “ Ҳар баҳор ҳам шу бўлар такрор” мавзусида 31-сон мактаб ўқувчилари ва тайёрлов курси талабалари ҳамда кутубхона ходимлари билан биргаликда давра суҳбати бўлиб ўтди. Зулфия такрорланмас лаҳзаларнинг такрорланмас суратлари ва руҳини шеърда муҳрлаб қолдирди, шунинг учун унинг ҳар бир шеъри ўзи ўзгача бир олам, Зулфия ижодий меҳнатга жуда жиддий қараган, ўзига нисбатан талабчан, ҳар бир асарини ўқувчига ҳавола этишдан аввал қайта-қайта ишлаб, тобига етказадиган ижодкорлардан. Давра суҳбатида фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири З. Машарипова ва умумий ўқув зали сектор мудири Ё. Жуманиязовалар Зулфиянинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилдилар. Умумий ўқув зали сектори бош кутубхоначиси Н. Муротова ўқувчиларни китоб кўргазмаси билан  таништирди ва кўргазмадаги китобларни шарҳлаб берди.

Published in:Bo‘limsiz |on Fevral 27th, 2018 |No Comments »