Archive for Avgust, 2014

15.08.2014

  150814_MH150814_MHQ15 август куни59043-56261-ҳарбий қисмида “Ягонасан муқаддас,Ватаним севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал Ўзбекистоним” шиори остида «Ватан ягонадир,Ватан биттадир» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Давра сухбатини 59043-ҳарбий қисм ўринбосари О.Санақулов очиб берди.Урганч Давлат Университети тарих факултети “Миллий ғоя маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси ўқитувчиси З.Одилов, ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилояти рахбари Г.Ибодуллаева, вилоят ахборот-кутубхона маркази фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими кутубхоналараро абонемент сектор мудири Ш.Содикова, “Хоразм зиёкори” газетаси мухбири И.Аллабергановлар Мустақилликка эришиш-бу ўз такдиримизни қўлимизга олиб, юртимизнинг ер ости ва ер усти бойликларига эга бўлиш, улуғ тарих, маданият ва маънавиятга эга эканимизни, ўзлигимизни чуқур англаб, беқиёс салоҳиятимизни ишга солиш, етук ва баркамол янги авлодни камол топтириш, қадриятларимизни тиклаш каби буюк ва муқаддас бурчимизни амалга ошириштўғрисида гапирдилар. Ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилоятидан шоира О.Отаева ва шоир Б Бекметовлар узларининг ижодига мансуб булган Ватан, Ўзбекистон ҳақидаги шеърларини ўқиб эшиттирдилар.

15.08.2014

 15 август куни вилоят АКМнинг умумий ўқув зали секторида “Мустақиллигимиз абадий бойлигимиз” мавзусида мусиқий кеча ўтказилди. Мусиқий кечани вилоят АКМ директори Р.Қурбанов очиб берди. Кечага Урганч саньат ва мусиқа коллежи ўқитувчиси З.Абдуллаева ва талабалар таклиф этилди. Кечада вилоят АКМ умумий ўқув зали сектори ходимлари Ё.Жуманиёзова, Н.Матяқубовалар Мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишлаб бир қанча шеьрлар ўқидилар.

14.08.2014

 140814ET2014 йил 14 август куни вилоят ахборот-кутубхона маркази илмий методика бўлими томонидан ўрта-махсус касб-ҳунар таьлими бошқармасига қарашли Хонқа, Боғот, Хива туманидаги касб-ҳунар коллежларининг ахборот- ресурс марказларини ходимлари учун “Электрон кутубхоналар ва электрон  ресурслар.Электрон таьлим” мавзусида вилоят семинари  бўлиб ўтди. Семинарни вилоят АКМ директори Р.Курбанов очиб берди.У  ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февралдаги “2011-2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ва ахборот ресурс хизматларини янада сифатли ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1487-сон ва 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий қилиш ва ривожлантириш чоралари тўғрисида” ги ПҚ-1730-сон Қарорлари ижросини таьминлаш юзасидан алоҳида тўхталиб ўтди.Вилоят АКМ директор ўринбосари Э.Хамидуллина XXI-аср ахборот технологиялари асрида ёшларимизга яьни фойдаланувчиларга янги замонавий ахборот технологиялари асосида хизмат кўрсатилиши тўғрисида гапириб ўтди.

Published in:Bo‘limsiz |on Avgust 21st, 2014 |No Comments »