Archive for Iyul, 2014

31.07.2014

2014 йил 31 июль куни 59043-56261-ҳарбий қисмларининг  ташкил  топган  кунига   бағишлаб “Ҳарбий-хизмат олий қадрият” мавзусида байрам тадбири  бўлиб  ўтди. Байрам тадбирини 59043-ҳарбий қисм командири подполковник А.Эрматов  очиб  берди. 58979-ҳарбий қисмдан подполковник Р.Газиев бугунги кунда мамлакатимизда замонавий талаб ва стандартларга  жавоб берадиган, юртимиз мустақиллигининг хавфсизлиги ва худудий яхлитлигининг ишончли кафолати, қуролли кучларни барпо этиш ва миллий армиямизни шакллантириш борасида ўзининг моҳияти ва кўламига кўра улкан ишлар амалга оширилаётгани ҳақида гапирди.Сўнгра Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасидан капитан К.Эҳсанов, вилоят Ахборот кутубхона маркази фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими кутубхоналараро абонемент сектор мудири Ш.Содикова, 59043-ҳарбий қисмдан О.Санақулов, 56261-ҳарбий қисмнинг кутубхонаси мудираси Ш.Болтаевалар ҳам сўзга чиқдилар.

15.07.2014

2014 йил 15 июль куни  Хоразм вилоят ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон халқ артисти К.Отаниёзов таваллудининг 97 йиллигига бағишлаб “Сўз ва соз соҳиби” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Давра суҳбатини вилоят АКМ директори Р.Курбанов очиб берди. Урганч Давлат Университетининг ўқитувчиси, шарқшунос олим А.Аҳмедов К.Отаниёзовнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида гапириб берди. Умумий ўқув зали сектори мудири Ё.Жуманиёзова  “Сўз ва соз соҳиби ” номли кўргазманинг тақдимотини ўтказди. Тадбир сўнггида иштирокчилар билан вилоят АКМ ўлкашунослик кичик-музейига саёҳат уюштирилди. Тадбир қатнашчиларига К.Отаниёзов ҳақида ҳужжатлимультимедиа фильм намойиш этилди.

08.07.2014

2014 йил 8 июль куни Хоразм вилояти АКМда “2014 йил – Соғлом бола йили”га бағишлаб “Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Давра суҳбатини АКМ кутубона иши бўйича директор ўринбосари Э.Хамидуллина очиб берди.Давра суҳбатида шоир Соҳиб Музаффар, АКМ Илмий-услубий бўлим мудири Қ Матчанова,АКМ умумий ўқув зали сектор мудири Ё. Жуманиязовалар ўз маърузалари билан қатнашдилар.Давра суҳбатида УрДУ талабалари иштирок этдилар.

 

Published in:Bo‘limsiz |on Iyul 8th, 2014 |No Comments »