Archive for Yanvar, 2014

06.01.2014

В областном-информационно-библиотечном центре состоялась встреча его работников с военнослужащими дислоцированных в Хорезме войсковых частей.Выступившие на  ней директор ИБЦ Р.Курбанов,заместитель командира  частей по воспитательной работе Г.Абдуллаев, командир техгруппы Ж.Каландаров говорили о возросшей роли и значении  национальной армии в обществе и государстве, являющейся   надежным гарантом безопасности нашей Родины, о проводимой под руководством Президента Ислама Каримова государственной политики, направленной на укрепление оборонной мощи страны, повышение престижа военной службы, о созданных для солдат и их командиров условиях службы быта.Отмечалась необходимость более тесного взаимодействия советов ветеранов войны и труда,  представителей общественных организаций, активистов, махаллинских сходов граждан в воспитательной работе с армейской молодёжью, с юношами призывного возраста. С большим интересом участники встречи прослушали литературную композицию «На страже мира и безопасности Родины», подготовленную работниками ИБЦ, осмотрели книжно-иллюстрированную выставку, экспонаты  которой прославляют и возвеличивают  ратный труд защитников  Отчизны.

 

Published in:Bo‘limsiz |on Yanvar 24th, 2014 |No Comments »

14.01.2014

“Мустақил юртимизнинг ишончли ҳимоячилари” шиори остида  АКМ билан Урганч шаҳридаги ҳарбий қисм биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил этилганлигини 22 йиллигига бағишлаб давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатини 56261-ҳарбий қисм  командирининг  тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари  майор Б. Зулфиқаров очиб, ўз ҳаётларини она Ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас ва олийжаноб вазифага бағишлаган аскар ва офицерларни шу билан бир қаторда барча юртдошларимизни мамлакатимиз ҳаётидаги улуғ сана – Қуролли кучларимиз ташкил этилганлигининг йигирма икки йиллиги  ва Ватан ҳимоячилари куни табриклади.59043 ҳарбий қисмнинг штаб бошлиғи У.Тоиров Ўзбекистонда мустақиллик йилларида мамлакатимиз ҳавфсизлиги ва барқарорлиги, унинг сарҳадлари даҳлсизлигини таъминлаш бўйича таҳдид ва стратегик вазифаларини  самарали ҳал этишга қодир бўлган, замонавий, ҳар томонлама яхши қуролланган армияни ташкил этилганлиги ҳақида айтди.56261-ҳарбий  қисм  капитани  тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари О. Санақулов харбийларнинг оила аъзоларини  ва яқинларини табриклади. Хоразм вилоят Ахборот-кутубхона маркази кутубхоналараро  абонемент сектори мудири Ш. Содиқова ҳам қутлуғ айём Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 22 йиллиги билан табриклади. Тадбир сўнгида  ҳарбий хизматда ўрнак бўлган А.Йўлдошевга – катта сержант, Р. Тошқуловга –  кичик сержант унвонлари берилди.

06.01.2014

2014 йил 6 январь куни “Ўзбекистон ягона Ватан” шиори остида халқимизнинг энг севимли байрамларидан бири бўлган “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”, Қуролли Кучларимизнинг 22 йиллигига  бағишлаб вилоят ахборот-кутубхона марказида  учрашув кеча бўлиб ўтди.  Кечага ўқув юртлари талабалари ва ўқувчилари, маҳалла фуқаролари ва вилоят марказида жойлашган  ҳарбий қисмнинг  ҳарбий хизматчилари таклиф қилиндилар.Кечани АКМ директори  Р.Курбанов очиб, тадбир иштирокчиларини  “Ватан ҳимоячилари  куни” билан  табриклаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан мамлакатимизда ҳарбий соҳада оширилаётган  туб-ислоҳотлар , Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ва қудратини  оширишда,  юртимизда  тинчлик ва осойишталикни  сақлаш борасида  олиб бораётган ишлари тўғрисида тўхталиб ўтди.       Урганч шаҳрида жойлашган  ҳарбий қисм командирининг  тарбиявий ишлари бўйича  ўринбосари, лейтенант Ғуломжон Абдуллаев , техник гуруҳ командири кичик  сержант Жўрабек Қаландаровлар  Ўзбекистон Қуролли Кучлари бош қўмондони Республикамиз Президенти Ислом Каримов  томонидан миллий  армиямизда ўтказилаётган ислоҳотлар, армиямизни энг янги замонавий  қурол-яроғлар билан таьминлаш , Ватанимизни Мудофаа қудратини  ошириш, офицер ва сержант кадрлар тайёрлаш,  Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётган ҳарбийларни хизмат  ўташ ва яшаш шароитлари тўғрисида гапириб, ўзлари хизмат  қилаётган ҳарбий қисм  аскарларининг  Она Ватанга  садоқат, Истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш,  уларнинг ҳарбий билим маҳоратини ошириш, армиямизда сержант мақоми  юксак эканлиги, ҳарбий жамоада ўз касбини  севадиган, сиёсий тарафдан етук, ҳарбий қасамёдга  содиқ, берилган топшириқларни ўз вақтида  бажарадиган  ҳарбийлар кўплиги тўғрисида сўзлаб бердилар.Тадбирда АКМ ходимлари томонидан Ватан посбонларига атаб ўқиб эшиттирилган  шеьр ва адабий композициялар иштирокчилар калбидан чуқур ўрин олди.

 

Published in:Bo‘limsiz |on Yanvar 8th, 2014 |No Comments »