Archive for Iyul, 2013

23.07.2013

23 июль куни Хоразм АКМда “Техноген хусусиятли фавкулодда вазиятлар,уларнинг таснифи ва улардан мухофазаланиш” мавзусида давра сухбати булиб утди. Давра сухбатида Хоразм вилояти ФВБ ахолини ва рахбар таркибини тайёрлаш маркази бошлиги Бунёд Абдримов катнашди.У уз маърузасида фавкулодда вазиятлар уч хил яъни табиий; экологик; техноген булиши ва юз берган фавкулодда вазиятлар хакида гапирди.Давра сухбати якунида техноген фавкулодда вазиятлар хакидаги видеоролик намойиш этилди.

19.07.2013

Иброҳимова Саломат Муҳаммад Раҳим қизи 1930 йил Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган. Самарканд Давлат Университетининг тил ва адабиёт факультетига ўқишга киради, олийгоҳни тугатгач, шу даргоҳнинг  кутубхонасида 25 йил иш фаолиятини юритган. Иброхимова Саломат Муҳаммад Раҳим қизи ўзининг  ёзган  “Ўзбек халқ оғзаки ижодининг ҳикматли сўзлар тўплами, “Хикмат ибратдир” китобларини вилоят ахборот –кутубхона марказига ҳадя қилди. Ушбу китобларда Саломат она Иброҳимова  сермазмун ҳаёт кечириш қоидалари сифатида ўзига хуш келган ибратли фикрлар, шеьрий парчалар, тўртликлар ва рубоийлар, ҳикоятларни йиғиб эьтиборингизга ҳавола қилади.

18.07.2013

Хоразм вилояти АКМда 18 июль куни Шарқ тиллари ва адабиётининг толмас тадқиқотчиси, фидойи олим Абдулла Аҳмедов таваллудининг 70 йиллигига бағишлаб “Етмиш баҳор саодати” номли давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини АКМ директори Р.С. Қурбанов очиб берди ва келган меҳмонлар билан таништириб ўтди. Абдулла Аҳмедов 1943 йилнинг 20 июлида Хазарасп туманининг юқори Мухомон қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. 1951 йилнинг 1 сентябрида қишлоқ мактабининг 1-синфига қабул қилинди. Ўрта мактабда ўқиб юрган даврида барча фанларни аъло баҳолар билан ўзлаштириб, вилоятдаги вақтли матбуот саҳифаларида ўзининг шеър, ҳикоя, очерклари билан қатнашиб туради. Абдулла Аҳмедов 1964 йилда  Тошкент Давлат Университетининг Шарқшунослик факультетига ўқишга киради. 1969 йилда мазкур олий даргоҳни “Шарқшунослик-филолог”ихтисоси бўйича тугатиб, Хоразм Давлат педагогика институтига форс тили ўқитувчиси сифатида ишлай бошлайди. 1980 йилдан ҳозирги кунга қадар Урганч давлат унивеситетининг ўзбек адабиёти кафедрасининг катта ўқитувчиси, доценти лавозимида ишлаб келмоқда.Нодир адабиётларни йиғиш, уларни асраш, таржима қилиш ва қайта нашр қилиш орқали кенг жамоатчиликка етказиш учун Қурбон-ота Исмоилов номли вилоят илмий универсал кутубхонасида, «Нодир адабиётлар бўлими» ташкил қилинди. Абдулла Аҳмедовнинг ХVI –  ХIХ асрларга оид бўлган илмий жиҳатдан қимматли ноёб саналувчи адабиётлар, қўлёзма китобларнинг аннотациясини тузишда хизматлари беқиёс  бўлди. Тадбирда Абдулла Аҳмедов билан ҳамкорликда иш олиб борган журналист Соҳиб Музаффар сўзга чиқиб, Аҳмедовнинг илмий ишлари ва ижоди ҳақида сўзлаб берди. Уни “70” ёш таваллуди билан табриклади, ишларига улкан муваффақиятлар тилади.Ахборот – библиография бўлимининг бош кутубхоначиси М. Қурбанбоева сўзга чиқиб, бўлим томонидан тайёрланган Абдулла Аҳмедов таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Етмиш баҳор саодати” биобиблиографияни тақдим этди. АКМ директори Р.С. Қурбанов кутубхона томонидан томонидан тайёрланган А.Аҳмедовнинг ижоди ва ҳаётини акс эттирган видеороликни А.Аҳмедовга топширар экан, оила даврасида кўришини ва бундан кейин ҳам ҳамкорликда фаолият олиб боришини тилаб қолди.

11.07.2013

«Хабар» газетасининг 2013 йил 21 июнда нашр этилган 25 – сонида Хоразм вилояти АКМ кутубхоналараро абонемент сектори мудири Ш.Содиқованинг «Гиёҳвандлик – умр заволи»  ва жорий йилнинг 5 июлдаги 27 – сонида Хоразм вилояти АКМ илмий-услубий бўлимининг етакчи кутубхоначиси К.Ражабованинг «Китобсевар оила» номли мақолалари чоп этилди.

02.07.2013

Узбекистон Республикасининг Давлат герби – мамлакатимиз давлат мустакиллигининг рамзидир. 2 июль куни Хоразм вилояти ахборот – кутубхона марказида Узбекистон Республикаси Давлат гербининг кабул килинганлигининг 21 – йиллиги муносабати билан «Миллий гурур тимсоли» мавзусида давра сухбати булиб утди. Давра сухбатида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими   мутахассиси Б. Бекматов ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят  бўлими  ўқув марказининг етакчиси М. Сапаевалар катнашдилар. АКМда «Миллий гурур тимсоли» номли китоб кургазмаси ташкил килинди. Кургазмага куйилган китобларни умумий укув зали сектори мудири Ё. Жуманиёзова шархлади.

 

Published in:Bo‘limsiz |on Iyul 2nd, 2013 |No Comments »