Archive for Aprel, 2013

18.04.2013

2013 йил 18 апрельда вилоят АКМ хуқуқий ахборот сектори ва Хоразм вилояти АКМ қошидаги Фуқаро Мухофазаси  томонидан «Аҳолининг терроризм билан боғлиқ экстремал ва фавқулодда вазиятларда ҳаракати. Террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатлари»  мавзусида давра сухбати ўтказилди. Вилоят АКМ директор ўринбосари Э. Хамидулина, ФВБА ва ТТМ катта ўқитувчиси Муяссар Атажонова,  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят  бўлими  ўқув марказининг ётакчиси Муҳаббат Сапаева, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими   мутахассиси   шоир  Болтобой Бекметовлар маъруза ўқидилар.Улар ўз маърузаларида терроризмнинг аянчли оқибатлари хақида тушунтириб ўтдилар. Давлатимиз , президентимиз И. А. Каримов томонидан терроризмга қарши олиб борилаётган чора- тадбирлар хақида тўхталиб ўтилди. Терроризмга, экстремизмга  қарши кураш хозирги замоннинг долзарб мавзуси эканлиги сухбат давомида ўз аксини топди. Сухбат давомида терроризм ёмон оқибатларга олиб келиши мисоллар орқали тушинтириб берилди. Сухбат давомида талабалар томонидан берилган “Терроризм, динний фундаментализм, экстремизм бу нима?”, “Терроризмнинг турлари?”, “Террорчилик харакатлари вақтида инсон ўзини қандай тутиши керак?” деган саволларга тўлиқ  ва йўл-йўриқлари билан  жавоб берилди.

15.04.2013

Хоразм вилояти Ахборот – кутубхона марказининг ахборот технологиялари булими Хива ахборот технологиялари касб хунар коллежи АРМи, Хонка маиший хизмат ахборот технологиялари ва ахборот технологиялари касб хунар коллежларининг ахборот ресурс марказлари ходимларига “КаDaTa” –  кутубхоналарнинг дастурий таъминотида ишлаш ва электрон каталог яратиш буйича назарий ва амалий машгулотларни утказди.

 

05.04.2013

2013 йил 5 апрель куни Хоразм вилояти ахборот – кутубхона марказида шоир Сохиб Музаффарнинг (Болтабой Куронбоев) “Илтижо” китобини такдимоти булди. Такдимотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раиси Г. Ибодуллаева, шарқшунос  олим А. Ахмедов, Хоразм телерадиокомпанияси раиси О. Одамбоев, 24 – сон ихтисослаштирилган мактаб директори З. Ибрагимов, “Хоразм” нашриёти директори С. Бердиева хамда Нефт ва газ саноати касб хунар коллежи талабалари ва 1- сон академик лицей укувчилари катнашдилар.

 

Published in:Bo‘limsiz |on Aprel 9th, 2013 |No Comments »