Archive for Fevral, 2013

14.02.2013

2013 йил 14 февраль куни Хоразм вилояти Ахборот – кутубхона марказида Захириддин  Мухаммад Бобир таваллудининг 530 – йиллигига багишлаб «Бобир дунё олимлари нигохида» деб номланган адабий кеча утказилди. Кечада Ал-Хоразмий номидаги Урганч Давлат университети доценти, шаркшунос олим А. Ахмедов ва Урганч шахридаги 1-сон академик лицей укувчилари катнашдилар. Абдулла Ахмедов Захириддин  Мухаммад Бобирнинг хаёти ва ижодий фаолияти хакида гапириб, «Бобирнома» асари устида алохида тухталиб утди. 1-сон академик лицей укувчилари Бобирнинг ижодига мансуб газал ва рубиойлардан укидилар. 1-сон академик лицей ахборот ресурс маркази рахбари З. Яхшимуратова хам Бобирнинг газалларидан укиди. Кеча якунида ёшлар билан маънавий маърифий иш олиб бориш сектори мудири Г. Латипова  «Буюк шоир – буюк хукмдор» деб номланган китоб кургазмасидаги китобларга библиографик шарх берди.

08.02.2013

2013 йил 8 февраль куни “Интеллектуал салоҳиятни оширишда ахборот технологияларининг ўрни” мавзусида Хоразм вилояти АКМ ва Урганч шаҳар ахборот ресурс марказлари ходимларига ўқув семинари бўлиб ўтди. Ўқув семинарини АКМ ахборот технологиялари бўлими ўтказди. Ўқув семинарида АКМ ахборот технологиялари бўлими мудири  Д. Рузметова “Интеллектуал салоҳиятни оширишда ахборот технологияларининг ўрни”, “Автоматлаштирилган кутубхона – ахборот тизимининг кадрлар таъминоти”, “Информатиканинг ахборотлашган  жамиятдаги  ўрни”, “Шахснинг ахборот олиш маданияти” ҳамда ахборот технологиялари бўлими етакчи кутубхоначиси К. Казаков “Таълим самарадорлигини оширишда мультимедиа – электрон версияларининг аҳамияти” мавзуларида маъруза ўқидилар.

07.02.2013

2013 йил 7 февраль куни Хоразм вилояти Ахборот – кутубхона марказининг умумий укув залида  А Навоий таваллудининг 572 – йиллиги муносабати билан адабий кеча булиб утди. Кечада  Ал-Хоразмий номидаги Урганч Давлат университети доценти, шаркшунос олим А. Ахмедов ва шоир, драматург, носир Комил Авазлар ва ТАТУ Урганч филиалининг 1 – курс талабалари иштирок килдилар. Улар А Навоийнинг хаёти ва ижодий фаолияти, унинг асарлари хакида батафсил мулохаза юритдилар. А Навоийнинг 40 дан зиёд асарлари жахон тилларига таржима килинганлиги хакида гапирдилар. Умумий укув зали сектори мудири Ё. Жуманиязова Навоий хакида тузилган викторина саволлари билан кеча катнашчиларига мурожаат килди. Саволларга тугри жавоб берган талабаларга китоблар совга килинди. Кеча якунида ёшлар билан маънавий маърифий иш олиб бориш сектори мудири Г. Латипова «Шеъриятимиз даргаси» деб номланган китоб кургазмасидаги китобларга библиографик шарх берди.

 

Published in:Bo‘limsiz |on Fevral 11th, 2013 |No Comments »