Archive for Avgust, 2012

10.08.2012

«Камолот» ёшлар ижтимоий харакати вилоят булими томонидан  «Биз – буюк юрт фарзандларимиз»  шиори остида Хива туманида  ёшлар  фестивали булиб утди. 2012 йил 10 август куни Хива тумани Дошёк кишлогининг 51 мактабда «Мустахкам оила-жамият таянчи» мавзусида  учрашув утказилди  Учрашувни 51 – сон мактабнинг маьнавий-маьрифий ишлар бўйича директор уринбосари С.Матниязов очиб берди. Учрашувда «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати вилоят булими ходими, шоира М.Сапаева, малака ошириш ва кадрлар тайёрлаш институти катта укитувчиси О.Ваисов, Хива туманнинг имом уринбосари Б.Ходжаев, Дошёк махалла раиси А.Машарипов, шоир О.Исмоилов, вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Н.Цой, К.Матчановалар иштирок этдилар. Учрашувда вилоят АКМ ўлкашунослик –ахборот сектор мудири Н.Цой “Маданий ва мабнавий меросни тарғибот қилиш” мавзусида маьруза тақдимотини қилди.  “Хоразм тарихи” видеоролигини намойиш килди. Шоир О.Исмоилов ўзининг каламига мансуб шеьрлардан ўқиди.

02.08.2012

Ўқув семинарини АКМ ахборот технологиялари бўлими мудири Д. Рузметова ва электрон ўқув зали сектори мудири Г.Ибрагимовалар ўтказдилар. Ўқув семинарида “Ахборот хизмати”, “Интернетда маълумотларни қидириб топиш”, “Қидирув тизимлари”, “Электрон кутубхоналар” мавзуларида маъруза ўқилиб, ўқув семинари қатнашчиларга амалиёт ўтказилди. Ўқув семинарида Интернетнинг асосий ахборот функцияси ва комму­никацион функцияси, қидирув машиналаридан қандай фойдаланиш, сўровларни тузиш, навбатма – навбат қидириш усули, каталоглар ёрдамида қидириш, форумлар ёрдами, ўзнет мутахассисларининг сайти – UFORUM.UZ, Электрон кутубхоналарни турли номлари: Электрон кутубхона; Виртуал кутубхона; е-кутубхона; e-library; digital library, Россия оммавий қидирув тизимлари, Ўзбекистон қидирув тизими, Конгресс Виртуал кутубхонаси, WWW Виртуал кутубхонаси, Россия Миллий Электрон Кутубхонаси ҳақида маълумотлар берилди.

 

Published in:Bo‘limsiz |on Avgust 3rd, 2012 |No Comments »