Archive for Iyun, 2012

25.06.2012

27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида кутубхона марказида газетхонлар, китобхонлар «Хоразм хакикати» ва «Хорезмская правда» газеталари бирлашган тахририяти ходимлари билан давра сухбати утказилди. Мазкур газеталар бош мухаррири вазифасини бажарувчи С. Рахимберганова анна шу касб масалаларига алохида тухталди. Газета бош мухаррири уринбосари И. Нодиров, масъул котиб Т. Шамаков, мухбир О. Демчук узларининг куп йиллик тажрибалари хакида сузлаб бердилар. Вилоят ахборот – кутубхона маркази директори Р. Курбонов оммавий ахборот воситалари хамкорлик самараларига тухталди.

14.06.2012

Жорий йилнинг 14 июнь куни Хоразм  вилоят Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 9 май куни  Тошкент шаҳар Хотира ва қадрлаш майдонида оммавий ахборот  воситалари вакиллари билан учрашиб мамлакатимизнинг тараққиёти , Истиқлол йилларида  халқимиз томонидан эришилган муваффақиятлар , дунёда тинчликни сақлаш, ён атрофимиздаги ва жаҳонда мавжуд бўлиб турган воқеалар, ёшлар билан олиб бориладиган маьнавий-маьрифий ишлар  юзасидан ва бошқа мавзуларга доир юртбошимизнинг билдирган  фикрлари юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда таниқли олимлар , мутахассислар, ёшлар мураббийлари, Ўзбекистон мусулмонлари  идораси  вилоят вакиллиги , олий ва ўрта махсус юртлари ўқитувчилари,  талабалари ва ўқувчилари қатнашдилар. Давра суҳбатини  вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Р.Қурбанов очиб бериб, юртбошимизнинг жорий йилнинг 9 май Хотира ва қадрлаш  кунида оммавий ахборот воситалари вакиллари  билан суҳбатлашиб, юртбошимизнинг инсоният  тарихида энг қонли урушларидан бири 1941-1945 йилларда бўлган II-жаҳон уруши  тўғрисида, унда республикамиз халқини фашистлар  Германияси устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси, ёшлар тўғрисидаги ғамхўрлиги  ва уларнинг дунёқарашини шакллантиришда кутубхоналарнинг олиб бориши лозим бўлган  асосий вазифаларидан бири эканлиги тўғрисида сўзлаб берди.Шунингдек Хоразм вилоят алоқа ва ахборот агентлиги  худудий бошқармаси бошлиғи К.Хаитбоев, Тошкент ахборот технологиялари Университети Урганч филиали директори У.Қутлиев, Урганч Давлат Университети доценти А.Аҳмедов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакили Д.Абдуқадиров ўз чиқишларида Президентимиз таькидлаганидек энг устувор масалаларидан бири бўлган  ёш авлодни ота-боболаримиз аньаналарини , меросини давом эттириб , уларнинг хотирасига нисбатан ҳурмат-эҳтиром руҳида ёшларни ватанпарварлик ва миллий ғояга садоқат, уларнинг бўш вақтларини  самарали ўтказиш, иш билан таьминлаш, шунингдек ҳозирги вақтда ҳаётимизда бўлаётган айрим камчиликлардан фойдаланиб ёшларимиз  онгини ва дунёқарашини чалғитмоқчи бўлаётган айрим кимсаларнинг кирдикорларини ўз вақтида фош қилишимиз кераклиги тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Тадбирнинг охирида қатнашчиларга ахборот-кутубхона маркази томонидан тарихимиз ва бугунги кунимизни акс эттирувчи “Хоразм” номли видеоролик кўрсатилди.

 

Published in:Bo‘limsiz |on Iyun 28th, 2012 |No Comments »

02.06.2012

2 июня 2012 г. в Ургенче состоялась «Ярмарка свободных мест», организованная УзАСИ. Открыл Ярмарку начальник Территориального управления УзАСИ Хорезмской области Хайитбаев К. Хорезмский ИБЦ представил стенд, на котором были размещены многочисленные экспонаты, буклеты, программы, отображающие деятельность всех отделов центра, в том числе и по внедрению и развитию информационных технологий. Большой интерес у выпускников, преподавателей, студентов вызвали наработки по созданию электронных каталогов, картотек, папок, Баз данных, мультимедийных дисков, инновационных проектов, новых форм информационно-библиотечного обслуживания. Вниманию посетителей и участников ярмарки был представлен озвученный музыкальный видеоролик о деятельности  Хорезмского областного ИБЦ.

Published in:Bo‘limsiz |on Iyun 13th, 2012 |No Comments »