Баркамол авлод йили

19.07.2010

Узбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги карори билан тасдикланган «Баркамол авлод» Давлат дастурининг бажарилиш юзасидан «Компьютер саводхонлиги» талаба ёшлар отрядлари ёрдамида Республика ахолисини замонавий ахборот – коммуникация технологияларидан амалда фойдаланиш буйича Хоразм вилоятида 5 июлдан 3 августгача чора – тадбирлар режаси ишлаб чикилди. Вилоятда фаолият курсатаётган Тошкент Ахборот технологиялари Университеттининг Урганч филиали жамоси Навоий вилояти шахар туманлари учун 20 та Хоразм  вилояти шахар туманлар учун энг иктидорли ёшлардан 22 тасини ушбу юкоридаги тадбирга жалб килдилар. Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиалида тахсил олаётган 42 та нафар талаба Навоий ва Хоразм вилоятида «Бунёдкор-2010» мехнат гурухи таркибида ёзги таътил даврини вилоятларни олис кишлокларида утказмокдалар. Улар жойларда ахоли уртасида компьютер саводхонлиги  буйича укув семинар машгулотларни ташкил этдилар. Ушбу суръатлар Хоразм вилоят Ахборот-кутубхона маркази маъсул булган Янгиарик туман Саноат иктисод коллежидаги укув семинар машгулотида туширилган. Янгиарик туманида утказилган укув машгулотларида урта махсус касб-хунар коллежлари укитувчилари, Ахборот – ресурс маркази ходимлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати фаоллари, «Махалла» хайрия жамгармаси ва фукаролар йигинлари раислари махаллий хокимлик органлари ходимлари ва бошкалар. Тошкент Ахборот технологиялари Университети Урганч филиали туртинчи боскич талабалари Жавлон Аннамуратов ва Акром Атабаевларни машгулот утаётган пайти акс этирилган.

01.06.2010

Хоразм вилоят Ахборот – кутубхона марказида «Баркамол авлод йили» ва 1 июн – халкаро болаларни химоя килиш куни муносабати билан АКМ ва 1 – сон  болалар мусика санъат мактаби билан  хамкорликда «Баркамол авлод – келажак пойдевори» мавзусида мусикий кеча  булиб утди. Хоразм вилоят Ахборот – кутубхона марказининг кутубхона иши буйича директор уринбосари Э. Хамидуллина  1 июн – халкаро болаларни химоя килиш куни муносабати билан кеча катнашчиларига эзгу тилакларни билдирди. Болалар мусика санъат мактаби укувчилари чолгу асбоблари ижросида узларининг санъатини намойиш килдилар, Ашулалар ижро килдилар, раксга тушдилар. Академик чолгулари ва эстрада ижрочилиги Республика курик – танловида биринчи уринни олган БМСМ 2 – синф укувчиси  Ражабов Фаррух виоленчелда ажойиб тароналарни хадя килди. «Янги авлод» фестивали лауреатлари «Олти халфа» ансамбли «Эрка кизлар» кушигини ижро килишди. БМСМ  3 – синф укувчиси Айвани Владислав фортопианода классик мусикаларни ижро килиб, узининг иктидорини намоён килди.

04.03.2010

2010 йил 4 март куни Хоразм вилоят Ахборот кутубхона марказининг умумий укув зали секторида «Баркамол авлод – келажак таянчи!» мавзусида тадбир утказилди. Тадбирда Нефт ва Газ коллежи касб – хунар коллежи талабалари катнашдилар. Тадбирга ташриф буюрган Урганч тиббиёт коллежи педиатрия кафедраси укитувчилари Г. И. Полванова, Ж. Рахматиллаева, Ш. Н.Матвафаева, хамширалик иши кафедра мудири М. И. Матназаровалар уз фикр – мулохазаларини тиббиёт нуктаи назари томонидан билдирдилар. «Соглом турмуш тарзига риоя килишнинг 49% инсоннинг узини кулида эканлиги ва соглом турмуш тарзининг олтита шарти хакида айтдилар. Булар:1. Тугри овкатланиш; 2. Хаёт харакатдадир; 3. Асаб; 4. Одам хаётида меъёр(тартиб) булиши керак; 5. Зарарли одатлар (чекиш ичиш); 6. Тозалик соглик гаровидир. «Баркамол авлод йили»га багишлаб кургазма чикарилди. Умумий укув зали сектори мудири Жуманиязова Ё. кургазмага куйилган китобларни шархлади.

Published in: ||on Mart 10th, 2010 |No Comments »