2015 йил-Кексаларни эъзозлаш йили

24.02.2015   

 240215_K2015 йил 24 февраль куни “Кексаларни эъзозлаш йилига” бағишлаб “Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади” мавзусида Хоразм вилояти Ахборот кутубхона маркази ТАТУ Урганч филиали билан биргаликда давра суҳбати ўтказди.Давра сухбатини Ахборот кутубхона маркази директори Р.Қурбанов очиб берди.ТАТУ Урганч филиали маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Юсупов ёшларга оид давлат сиёсати, ёшларнинг республика миқёсидаги  кўрик танловларда фаол қатнашиб,фахрли ўринларни эгаллаб келаётганлари ҳақида гапирди.Фуқаролик жамиятини шакллантиришни мониторинг қилиш институти Хорази вилояти ҳудудий бўлими  етакчи мутахассиси А.Жуманиязов муҳтарам Президентимизнинг таъбири билан айтганда барча соҳалар бўйича  эришаётган ютуқларимизда мўътабар қарияларимизнинг улкан хизматлари борлигини,қўлимиздан келганича уларнинг оғирини енгил, умрини узоқ қилишни ўзимизнинг инсоний бурчимиз деб билишимиз  зарурлиги, кексалигига қарамасдан бугунги кунда жамият тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ота-боболаримиз-у она-бувиларимизга ҳар томонлама ҳурмат, эъзоз ва эҳтиром кўрсатиб, уларни авайлаб-асраш,барчамизнинг,айниқса  уларнинг фарзандлари ҳамда  яқин кишиларининг бурчидир деб таъкидлади.Сўнгра сўзга “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” лойиҳасининг бош координатори  С. Алланазаров, АКМ Ўлкашунослик бўлими мудири Н. Цой, АКМ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири З. Машариповалар чиқдилар.Тадбир охирида АКМ умумий ўқув зали сектори мудири Ё.Жуманиязова “Кексаларни эъзозлаш йили”га  бағишлаб ташкил қилинган кўргазмадаги  адабиётларни шарҳлади.

Published in: ||on Fevral 27th, 2015 |No Comments »