Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили

05.05.2011

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили муносабати билан ёшларни, хусусан урта махсус касб – хунар таълими муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб килиш, хукукий саводхонлигини ошириш максадида «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати Хоразм вилоят Кенгаши кошидаги «Ёш тадбиркор» консултатив маркази томонидан «Микрокредитбанк» ОАТБ Хоразм филиали, «Агробанк» ОАТБ Хоразм вилоят бошкармаси томонидан АКМда семинар – сухбат утказилди. Семинар – сухбатда АКМ улкашунослик ахборот сектори мудири Н. Цой «Хоразм тарихи» такдимотини хавола килди. Кутубхона тарихи ва бугунги куни хакида, ташкилотлар билан хамкорликдаги лойихаларга тухталиб, тадбиркорликка оид тадбирлардан олинган фотосуратлар билан таништирди, иштирокчиларга таркатма материаллар берди. Тадбиркорликка оид норматив – хукукий хужжатлар билан кутубхонада танишиш имкониятлари яратилганлиги хакида айтиб утди. «Фермер аёлларни куллаб – кувватлаш» номли видеоролик намойиш килинди. «Бизнес гоя топиш ва унинг хаётийлиги», «Мулк шакллари ва руйхатдан утиш» мавзуларида такдимотлар килинди.

Published in: ||on May 11th, 2011 |No Comments »