24.02.2015 

240215_K 2015 йил 24 февраль куни “Кексаларни эъзозлаш йилига” бағишлаб “Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади” мавзусида Хоразм вилояти Ахборот кутубхона маркази ТАТУ Урганч филиали билан биргаликда давра суҳбати ўтказди.Давра сухбатини Ахборот кутубхона маркази директори Р.Қурбанов очиб берди.ТАТУ Урганч филиали маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Юсупов ёшларга оид давлат сиёсати, ёшларнинг республика миқёсидаги  кўрик танловларда фаол қатнашиб,фахрли ўринларни эгаллаб келаётганлари ҳақида гапирди.Фуқаролик жамиятини шакллантиришни мониторинг қилиш институти Хорази вилояти ҳудудий бўлими  етакчи мутахассиси А.Жуманиязов муҳтарам Президентимизнинг таъбири билан айтганда барча соҳалар бўйича  эришаётган ютуқларимизда мўътабар қарияларимизнинг улкан хизматлари борлигини,қўлимиздан келганича уларнинг оғирини енгил, умрини узоқ қилишни ўзимизнинг инсоний бурчимиз деб билишимиз  зарурлиги, кексалигига қарамасдан бугунги кунда жамият тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ота-боболаримиз-у она-бувиларимизга ҳар томонлама ҳурмат, эъзоз ва эҳтиром кўрсатиб, уларни авайлаб-асраш,барчамизнинг,айниқса  уларнинг фарзандлари ҳамда  яқин кишиларининг бурчидир деб таъкидлади.Сўнгра сўзга “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” лойиҳасининг бош координатори  С. Алланазаров, АКМ Ўлкашунослик бўлими мудири Н. Цой, АКМ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мудири З. Машариповалар чиқдилар.Тадбир охирида АКМ умумий ўқув зали сектори мудири Ё.Жуманиязова “Кексаларни эъзозлаш йили”га  бағишлаб ташкил қилинган кўргазмадаги  адабиётларни шарҳлади.

28.01.2015      

280115_Z 2015 йил 28 январда “Зулфияхоним издошлари” мавзусида Хоразм вилояти Ахборот кутубхона маркази ТАТУ Урганч филиали билан биргаликда давра сухбати ўтказди.Давра сухбатида ТАТУ Урганч филиали маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Юсупов Президентимиз И.А.Каримов  шоира таваллудининг 100 йиллигини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги, Зулфия ижодининг ўзбек адабий мухитида тутган ўрни хақида гапирди. Адолат социал демократик партияси вилоят кенгаши раиси З.Абдуллаева, ТАТУ Урганч филиали хотин қизлар қўмитаси раиси Г.Абдуллаева, АКМ фойдаланувчиларга хизмат   кўрсатиш бўлими бош кутубхоначиси Г.Яқубовалар Зулфияхоним ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирдилар.Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра 18-22  ёшгача бўлган иқтидорли ёшларга 5 та йўналиш  бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган.

Published in:Bo‘limsiz |on Fevral 26th, 2015 |No Comments »

You can leave a response, or trackback from your own site.

Leave a Comment