18.06.2014

Хоразм вилояти ахборот-кутубхона марказида”Гиёхвандлик ва унинг оқибатлари” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди,тадбирни АКМ кутубхона иши буйича директор ўринбосари Э.Хамидуллина очиб берди. Давра сухбатида ОИТС га қарши кураш маркази шифокори Э.Маткаримова,Вилоят наркология диспансери нарколог шифокор Р.Матчанов, «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати вилоят булими мутахассиси М.Сапаевалар иштирок этиб,уз маърузалари билан катнашдилар.“Гиёхвандлик хавфли иллат“ мавзусида ташкил килинган китоб кўргазмасидаги китобларни ёшлар билан маънавий-маърифий ишлар олиб бориш сектори мудири Г Латипова шархлади.

18.06.2014

Воҳамизнинг таникли ёзувчиси, драматург Қурбон Мухаммадризо ўз каламига мансуб булган «Махтумкули» номли тарихий романини шахсий имзоси билан Хоразм вилояти ахборот – кутубхона марказининг директори Р.Курбоновга совға қилди.

02.06.2014

2 июнь куни Урганч шаҳридаги 56261-59043-сонли ҳарбий кисмлари ва Хоразм вилояти ахборот -кутубхона маркази билан биргаликда “Халқаро чекишга қарши куни”га бағишланган «Чекиш-камолот душмани» мавзусида давра суҳбати ўтказди.Давра суҳбатини 56261-59043-сонли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар  бўйича ўринбосари майор Б.Зулфиқаров очиб берди.Хоразм вилояти АКМ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими кутубхоналараро абонемент сектор мудири Ш.Содиқова, Шимолий ғарбий округи ҳарбий госпитали катта лейтенанти Ш.Эрназаровлар сўзга чиқиб,тамакининг инсон ҳаётига зарари ҳақида гапирдилар.Тамаки чекиш миллионлаб кишиларнинг соғлиғи ва фаровон турмушига ғоят катта зарар етказади, ер юзи аҳолиси тамаки маҳсулотларига йилига 100 миллиард доллар сарфлайди. Бир йил давомида чекилган тамаки маҳсулотларининг ер юзидаги  умумий миқдори 2 млн 520 минг тоннанип ташкил қилади.«Чекиш-камолот душмани» мавзусида китоб кўргазмаси ташкил қилинди.

01.06.2014

1 июнь-Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Хоразм вилоят АКМ ва 59043-56261-сонли ҳарбий қисмлари билан биргаликда “Болалигим пошшолигим” мазусида байрам тадбири ўтказдилар.Байрам тадбирида ҳарбийларнинг фарзандлари ўзларининг шеър ва қўшиқлари билан қатнашдилар ва рақслар ижро этдилар.Байрам тадбирида сержант Ташанов Бобур,кичик сержант Каримова Дилора, катта лейтенат Ҳаитов Ғулом,майор Зулфиқаров Баҳром офицерлар Ваисов Алишер ва Умаров Отабеклар фаол  қатнашдилар.Харбийлар фарзандлари билан «Ёшлар кўли»да ташкил қилинган кўргазма ва байрам концертини завқ билан томоша қилдилар.

 

Published in:Bo‘limsiz |on Iyun 10th, 2014 |No Comments »

You can leave a response, or trackback from your own site.

Leave a Comment