22.05.2014

2014 йил 21 май   куни вилоят ахборот кутубхона маркази илмий методика бўлими томонидан урта-махсус касб-ҳунар таьлими бошқармасига қарашли шаҳар ва  туман ахборот- ресурс марказлари ходимлари учун “Кутубхона соҳасидаги Қонун ва қарорлар тўғрисида” мавзусида вилоят семинари  бўлиб утди. Семинарни вилоят АКМ директори Р.С.Курбанов очиб берди. У уз сузида Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги 381 сонли «Республика ахолисини ахборот-кутубхона билан таьминлашни ташкил этиш тугрисида»ги карори, 2011 йил 23 февралдаги “1487 –сонли “2011-2015 йилларда ахборот технологияларига асосланган ахборот-кутубхона ва ахборот ресурслар хизматларини сифатли ривожлантириш тўғрисида” ги қарори, 2011 йил 13 апрелдаги “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонунларда кўрсатиб ўтилган масалалар тўғрисида гапириб ўтди. Вилоят ўрта-махсус касб-ҳунар таьлими худудий бошқармаси бош мутахассиси Ш.Хакбердиев ушбу Қонун ва қарорлар тўғрисида касб-ҳунар коллежларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Вилоят АКМ директор ўринбосари Э.Хамидуллина семинарнинг максади ва асосий вазифалари тўғрисида гапириб берди. Вилоят АКМ илмий-методика бўлими ходимлари К.Матчанова, К.Ражаповалар ушбу Қонун ва қарорларнинг мазмун, моҳияти билан таништириб ўтдилар. Вилоят АКМ ахборот ҳужжатлари фондини тўлдириш бўлими мудири А.Бобожанова “АКМ, АРМ ва кутубхоналарда ахборот ҳужжатларини йўрикнома асосида фонддан чиқариш уссуллари” мавзусида маьруза қилди. Вилоят АКМ ахборот технологиялари бўлими мудири Д.Рузметова “Архив хужжатларининг электрон нусхаларини яратиш ва уларнинг сафловини таьминлаш масалалари” мавзусида маьруза қилди. Вилоят АКМ ахборот-библиография бўлими бош кутубхоначиси М.Курбонбоева “ Интернет ва ахборот кутубхона ресурсларидан фан, таьлим, маданият  ва бизнес соҳаларида фойдаланиш” мавзусида маьруза қилди.Семинар давомида вилоят АКМ мутахассислари Д.Рузметова, К.Матчановалар томонидан кутубхоналарнинг автоматлаштириш дастурий таьминоти бўйича ўқув машғулоти олиб борилди.

07.05.2014

7 май куни Хоразм вилояти ахборот – кутубхона марказида Урганч шаҳридаги 56043 ва 56261 ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда “Ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш.”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Давра суҳбатини ахборот – кутубхона маркази директор  ўринбосари Э.Хамидуллина очиб,бу урушда ҳақиқий қаҳрамонлик, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган,бугунги кунда орамизда соғ-омон юрган юртдошларимизни қадрлаб, уларга ҳурмат ва эҳтиром бажо келтирилаётганлиги ҳақида гапирди.56261-ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари майор Б.Зулфиқаров бу мудҳиш урушда Ўзбекистондан бир ярим миллион киши қатнашган, шундан 500 мингга яқин инсон жанг майдонларидан қайтмаганлигини, бу бешафқат уруш юртимиздаги биронта оила, биронта хонадонни четлаб ўтмаганлиги ҳақида гапирди.АКМ кутубхоналараро  абонемент сектори мудири Ш. Содиқова сўзга чиқиб эл-юртимиз мард ва ботир ўғлонларининг хотирасини қалбида, юрагида асрашларини, айни мана шун­дай қадрият, мана шундай одат халқимизни бошқалардан ажратиб турадиган ноёб бир хусусият, фазилат десак, ҳеч қандай хато бўлмайди дея гапириб ўтди.“Ўтганлар хотирасини ёдда сақлаш “мавзусида китоб кўргазмаси чиқарилди.

01.05.2014

Хоразм вилояти ахборот – кутубхона марказида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Давра суҳбатида УРДУ тарих ва филология факультети ва ТАТУ Урганч филиали ҳамда Урганч политехника ва компьютер технологиялари касб ҳунар коллежи талабалари иштирок этдилар.“Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати, Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими ва Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликни олдини олиш бошқармаси ходимлари дин ва экстремизм, терроризм ҳақида гапирдилар.Талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Давра суҳбати қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.

 

Published in:Bo‘limsiz |on May 5th, 2014 |No Comments »

You can leave a response, or trackback from your own site.

Leave a Comment