Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 23 йиллиги

15.08.2014

150814_MHQ 150814_MH15 август куни 59043-56261-ҳарбий қисмида “Ягонасан муқаддас,Ватаним севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал Ўзбекистоним” шиори остида «Ватан ягонадир,Ватан биттадир» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Давра сухбатини 59043-ҳарбий қисм ўринбосари О.Санақулов очиб берди.Урганч Давлат Университети тарих факултети “Миллий ғоя маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедраси ўқитувчиси З.Одилов, ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилояти рахбари Г.Ибодуллаева, вилоят ахборот-кутубхона маркази фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими кутубхоналараро абонемент сектор мудири Ш.Содикова, “Хоразм зиёкори” газетаси мухбири И.Аллабергановлар Мустақилликка эришиш-бу ўз такдиримизни қўлимизга олиб, юртимизнинг ер ости ва ер усти бойликларига эга бўлиш, улуғ тарих, маданият ва маънавиятга эга эканимизни, ўзлигимизни чуқур англаб, беқиёс салоҳиятимизни ишга солиш, етук ва баркамол янги авлодни камол топтириш, қадриятларимизни тиклаш каби буюк ва муқаддас бурчимизни амалга ошириш тўғрисида гапирдилар. Ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилоятидан шоира О.Отаева ва шоир Б Бекметовлар узларининг ижодига мансуб булган Ватан, Ўзбекистон ҳақидаги шеърларини ўқиб эшиттирдилар.

15.08.2014

15 август куни вилоят АКМнинг умумий ўқув зали секторида “Мустақиллигимиз абадий бойлигимиз” мавзусида мусиқий кеча ўтказилди. Мусиқий кечани вилоят АКМ директори Р.Қурбанов очиб берди. Кечага Урганч саньат ва мусиқа коллежи ўқитувчиси З.Абдуллаева ва талабалар таклиф этилди. Кечада вилоят АКМ умумий ўқув зали сектори ходимлари Ё.Жуманиёзова, Н.Матяқубовалар Мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишлаб бир қанча шеьрлар ўқидилар.

Published in: ||on Iyul 14th, 2014 |No Comments »