Электрон ресурслар

Археологлар хикоя килади

Археология – ижтимоий фанлар ичида энг яхши хисобланади. Бирок,  унинг илдизлари узок утмишга бориб такалади. Дунё олимлари археология фанининг вазифаси хакида узок бахс юритдилар. Бир гурух олимлар археологияни антик санъат хакидаги фан десалар, иккиичи гурух олимлар кадимги нарсалар тугрисидаги фан, учинчи гурух олимлар археология бу тарих фанининг хизматкори дедилар, ҳатто баъзи бировлар синик со-поллар фани деб ҳам атадилар. Юкоридаги карашларда бироз хакикат уруги булсада, бирок археологияни фан сифатида мохиятини очиб беролмайди. «Археология» терминининг узи иккита юнон сузидан иборат. «Архайос»—кадимги ва «логос» — билим демакдир. Яъни  «кадимги билимлар» маъносини билдиради. Аммо бу сузнинг  этимологик маъноси амалда археология фанининг тула мохиятига тугри келмайди. Хозирги замон археология фанининг предмети — кишилик жамиятинннг ибтидоий давр, антик ва урта аср даврлари тарихини» моддий маданият ёдгорликлари оркали урганишдир. Бу фан моддий маданият манбаларини урганиш асосида кишилик тарихини тиклашнаи уз олдига максад килиб куйган. Тарих фани ёзма манбаларни урганиш асосида инсоният тарихини урганса, археология моддий маданият манбаларини урганиб, кадимги даврдаги хаётни ёритиб беради. Бу икки хил манба бир-биридан мутлако фарк килиб, хатто урганиш услублари ҳам хар хилдир. Археология тарихий фанларнинг узвий бир кисми сифатида узок ривожланиш йулини босиб утдн. Бу йулда изланиш, буюк кашфиётлар ва хатоликлар, умид ва ишончсизлик, галаба ва мувафаккиятсизликларга учради. Археология хар хил кадимги нарсаларни туплашдан мустакил тарихи фанга айланди. У узининг системасини, классификациясини ва урганиш услубини яратди. Кадим замонларда одамлар турли  ишларини бажарган вақтларида, тупрок орасида бахайбат суяк колдикларини учратганлар. Мазкур суяк колдиклари орасида болтага ухшаш отлар ва найза учларини. топганлар. Кадимги юнонлар, бу суяклар Олимп худолари билан жанг килган пахлавонларники булса керак деб уйлаганлар. Улар бу топилган нарсаларни мукаддас хисоблаб, топилган жойга ёдгорликлар урнатганлар. Юнонлар тош болталар «мома-калдирок» вактдан тушган деб уйлаб, момокалдирок ва чакмок худоси шу тош болталар билан инсонларни улдиради деб хисоблаганлар. Кимда ким шу «момакалдирок болта» ёки «момокалдирок найза учи» топиб олса бахтли хисобланиб, бу нарсалар сехрли  касалликларни  даволаш хусусиятига эга деб уйлаганлар. Айникса урта асрларда «момокалдирок болта» ва «момокалдироқ найза учи» катта хурмат ва эътиборга сазовор булган. 1081 йилда Византия императори Алексей Комнин Германия императори Генрих IV га кимматбахо нарса сифатида «осмондан тушган болта» хадя этган. Ха, одамлар куп асрлар мобайнида сирли тошларнинг мужизакор кучига ишониб келдилар. Улар бу тошлар кандай тошлар эканини ва каердан келганини билмас эдилар. Нихоят, кишилар орасидан сехрли  тошларнинг асл мохиятини илмий нуктаи назардан талкин килувчилар чикди. Улар бу тошларини ибтидоий  давр одамларининг мехнат куроллари деб тугри фикрга келдилар. Олимлар «момокалдирок тоши ва найза учини» инсоният тарихининг илк тонгида одамлар томонидан мехнат куроли сифатида яратилганлигини исботладилар. Бахайбат суякларни эса ибтидоий даврда яшаган момонт,  каркидон ва ёввойи хайвонларники деб тугри топдилар. Мазкур суякларни, тош куролларни урганиб, ибтидоий даврда яшаган одамлар хаётини ёритиб берувчи мутахассисларни археологлар деб, шу нарсалар билан шугулланувчи фанни археология деб аталди. Археология факатгина ибтидоий давр одамининг тош куроллари ва казилма хайвонларнинг колдикларинигина урганиб колмай, кулдорлик ва феодализм даврларининг хамма турдаги моддий маданият манбаларини урганади. Бинобарин, мехнат куроллари, уй анжомлари, курол-яроглар, танга пуллар, кийим-кечаклар, зеб-зийнат буюмлари, архитектура ёдгорликлари,. кадимий хайкаллар ва инсон  мехнати билан яратилган предметларни урганади. Археологиянинг фанлар каторидан урин олишига унинг икки катта оламшумул кашфиёти сабаб булди. Биринчиси, Европада Уйгониш даврида, гуманистлар билан рухонийлар кураши даврида, археология антик дунёии очиб, Ренессанс галабасига хисса кушиши, иккинчиси эса Христианлар тавротидаги фикрга, яъни одамзод тарихини иккига: сув босишдан аввалги ва ундан сунгги даврга булинишига бархам беришидир. Узбекистон халклари тарихининг кадимги сахифаларининг очилиши хам археология фанининг ютуклари натижасидир. Хатто машхур шаркшунос олим В.В. Бартольд ҳам Узбекистои тарихининг бундай чукурлигини кура олмаган. У археологларга илмий вазифа берар экан, мелодий эранинг биринчи мииг йиллиги билан чегараланган. Моддий маданият манбалари, ёзма манбалардан карийб куп марта кадимгирокдир. Кишилар ёзишни хозирги замондан 5000 йил илгари урганганлар. Одамлар курол ясашни ёзув пайдо булгандан тахминан 800— 900 минг йил илгари билганлар. Демак, инсоният тарихининг улкан кисмини факат моддий маданият манбалари оркалигина урганиш мумкин. Кейинги даврларни урганишда ёзма манбалар билан бирга моддий маданият манбалари хам катта ахамиятга эгадир. Ёзма манбаларни моддий маданият манбаларидан яна бир мухим фарки шуки, ёзма манбалар чегараланган булиб, моддий маданият манбалари бенихоя чексиздир. Моддий маданият ёдгорликларини кидириш, янгидан-янги кашфиётларга олиб келади. Моддий маданият манбалари бу археологик ёдгорликлар демакдир. Археологик ёдгорликлар кенг маънога эга. Археологик ёдгорликларга факат мехнат куроллари, кадимги шахар, кишлок харобаси ва бошкалар билан бирга, ҳатто одамлар ёккан гулхан колдиги хам археологик ёдгорликлар каторига киради. Буларнинг хаммасини урганиш билан археологлар шугулланади. Археологлар армияси бошка касб згаларига нисбатан камсонли хисобланади. Урта Осиё хусусан Узбекистон археологик ёдгорликларга нихоятда бой улкадир. Ҳар бнр областимизда турли даврларга оид минглаб ёдгорликлар тупрок остида ва устида сакланиб колган. Бу ёдгорликларни куз корачугидай саклаш ва урганиш хар биримизни шарафли бурчимиздир. Чунки уларнинг хар бири Урта Ооиё, жумладан Узбекистон территорияси жахон маданияти цивилизацияси учоқларидан бири эканлигидан гувохлик беради. Хар бир археологик ёдгорлик Ватанимиз тарихи сахифаларини  ёритишда кутилмаган йирик кашфиётларга олиб келиши мумкин. 1970 йилда Узбекистон Фанлар академияси кошида янги Археология илмий текшириш институти очилди. Урта Осиёда ягона Археология институтининг очилиши, республикамиз хаетида катта кувончли вокеа булди. Бу бизнинг купдан бери орзу килиб келаётган ниятимизнинг ушалиши демакдир. Археологик кидирув бу бепоён Ватанимиз территориясидаги барча мавжуд ёдгорликларни, хусусан шахар харобалари, кадимий кабристонлар, маскан, мудофаа деворлари ва бошкаларни хисобга олиш ва уларнинг тахминий йил саналарини аниклашдир. Шунингдек, археологик кидирув вактида ёдгорликлар уз ташки белгилари ва юзага чикиб ётган моддий-маданият предметларига караб группаларга булиниб, хар бир группа ёдгорликларининг айримларига шурф1 солинади ёки кичик хажмдаги казишма утказилади. Натижада текширилаётган ёдгорликнинг пайдо булиши, канча вакт хаёт кечиргани ва инкирози аникланади. Ана шундай археологик кидирув ишларини шу сатрларнинг муаллифлари Чнрчик ва Охангарон вохасида олиб бордилар. Биз мазкур кидирув натижасида килинган кашфиётлар  хакида хикоя киламиз. Яқиндагина Узбекистон харитасига янги шахар — Чорвоқ ёзилди. Бу шахар пайдо булишига сабаб, Урта Осиёда эиг йирик Чорвок ГЭСининг курилишидир. Танлаб олинган жой ГЭС куриш учун жуда кулай булган. Чорвок кишлоги ёнида дарс тор узандан кисилиб окиб утади, бу эса тугон куришни осонлаштирди. Чорвок ГЭСи Бустонлик районига жойлашган. Чорвок ГЭС 1963 йилда курила бошлади. Одатда давлат конунига кура, хар кандай курилишдан аввал, шу курилиш булиши лозим булган жой археологик жихатдан урганилиши шарт. Хар бир курилиш ташкилоти уз бюджетидан маълум проценти шу районни археологик жихатдан урганишга ажратиши лозим. Биз шу маблаг хисобига, мазкур районда 1963 йилдан бошлаб археологик кидирув ва казишма ишлари олиб бордик. Бир неча йил мунтазам археологик кидирув натижасида жуда катта илмий ахамиятга эга булган кашфиётлар килинди ва турли даврларга оид ёдгорликлар харитага туширилди. Ибтидоий одамлар яшаган маконлар —Хужакент, Октош, Обирахмат горлари топилди. Ибтидоий одамларнинг айрим тош куроллари Нанай, Богистон, Оксокота, Юсуфхона, Бурчмулла кишлокларидан топилди. Айникса, Обирахмат гори жуда кизикарли булиб чикди. Бу, ерда тарих фанлари кандидати Р. Сулаймонов мунтазам казишмалар утказиб, фанга куп яигиликлар киритди. Горда одам узок яшаганлиги маълум булди, чунки маданий катлам жуда калин. Бу ерда жуда куп турли – туман тош куроллари казиб олинди. Кидирув, изланиш давом этди. Кандайдир узун чузилган тош буюмлари археологлар диккатини узига тортди. Бу тошлар уюми Обирахматдан то Чорвок кишлогигача давом этади.

Мазкур тош уюмлар табиийми ёки одамлар фаолияти бормикан? Бу жумбок археологлар олдида кундаланг булди. Тинмай олиб борилган кузатишлар изланишлар, олиб борилган археологик казишлар бехуда кетмади. Бу муаммони тарих фанлари кандидатлари А. Аскаров ва X. Дукелар хал килишга муваффак булдилар. Тош тепалардан бирини казиб курилса, ичидан тартибснз етган одам суяклари чикди, Кизиги шундаки, суяклар атрофида кумуш, бронза ва бошка хил маржонлар, бешта узук, кумуш билакузук ва бир неча аёлларнинг зеб-зийнат буюмлари сочилиб ётибди. Суякларнипг кизил рангга буялганини курдик. Одатда бронза даври кишилари улган одам танасини кон яъни хаёт тимсоли сифатида кизил рангга буяганлар. Демак, бронза даврида шу атрофда яшаган аждодлармиз улган одамларни узун чузилган тош уюмлари остига кумганлар. Кабристондан топилган зебзийнат буюмлар, уша вактда улган аёлларга тегишлидир. Археологлар бирон нарса эътибордан четда колмаслиги учун музофотни кадамма – кадам юриб, нихоятда синчковлик билан текширдилар. Узбекистон тогларида юрган одамлар кояларга чизилган кандайдир расмларга дуч келиб хайрон буладилар. Номаълум расмлар ижодкори ким ва качон чизилган? Баъзи жойларда хатто шу расмлар туфайли диний афсоналар тукилган. Одамлар уша жойлардан утишга ҳатто куркадилар. Хуш, бу расмларнинг мохияти нимада?  Биз археологик кидирув вактда тогларда кояларга чизилган ажойиб расмларни учратдик. Расмлар шунчалик куп ва хар хил мазмунга эгаки, гуё зангори осмон остидаги очиқ музей дейсиз. Чаткол дарёси окимига томон йул олдик, ёлгизоёк йул ёкасида катор тизилиб кетган харсанг тошларга расмлар чизилган. Расмларда асосан хар хил хайвонлар шакли туширилган. Баъзи расмларда бир-бирига хезланиб, уришга тайёр турган эчкилар тасвирланган булса, бошкасида пода ва овчи ифодаланган. Куй ва эчкилардан ташкари ҳукиз ва ит расми туширилган тошлар хам бор. Одатда бу суратлар узок тош ва бронза даврига оид деб ҳисобланади. Айрим расмлар устида «оллох», «Мухаммад» деган араб харфидаги ёзувлар учрайди. Бу ёзувлар араблар Урта Осиёни босиб олгандан сунг, VIII—X асрларда ислом динини ҳар кандай йул билан таркатиш учун кураш даврида ёзилган. Араблар махаллий динларни, унинг арбобларини, ибодатхоналарни йук килиб мажбуран ислом динини таркатганлар, энди бу кадимги шахар харобаларидан бирида утказилган казишма натижаси хакида хикоя киламиз.

Богистон кишлоги узининг хушманзара табиати, осмонупар тоглари, зилол сувли Пскоми, бегубор хавоси билан Богиэрамдан фарк килмайди. Уни «Богу бустон» деб бежиз айтмаганлар. Богистон номи кадимги қулёзмаларда сакланиб колган. Бу ерда хаёт жуда кадим замонлардан бошланган, Дархакикат, Богистонсой билан Пскоми кушилиш жойида бахайбат Кадоват тепа кад кутариб туради. Бу тепалик купдан бери археологларни кизиктириб келарди. Нихоят казишма ишлари бошлаб юборилди. Казишма чукурлашган сари, биз тарих каърига янада чукуррок кириб бордик. Чамаси 10 м чукурлашдик, дастлабки утроклашишга утган кабилалар хаёти изларини курдик. Пахса деворлардан ясалган пасткам кулбаларнинг колдиклари, куйиб кизгиш рангга кирган ер катламлари хамда купол килиб ясалган сопол идишларни учратдик. Яна жуда куп тог жинсларни булакларини топдик. Бу тог жинси булаклари нима сабабдан бу ерга келиб колган экан? Тог жинслари билан металл котишмалари аралашиб ётибдн. Тоғ жинсларнинг кимёвий анализи шуни курсатадики, уларнинг таркибида темир ва манилит бор экан. Казишма давомида темирчиларни  темир эритувчи кураси чикиб колди Курани эхтиеткорлик билан авайлаб тозаладик. Куралардан хароратни темир эриши даражасигача кутариш анчагина истеъдод ва малака талаб килардн. Кура ичидан темир булаклари, темир пичок, уч киррали ёй уки топилди. Давр такозоси билаи шахар атрофи мустахкам деворлар билан ураб олинади. Калъа шахар бир неча асрлар кад кутариб туради. Шахар уз бошидан куп душман ҳужумларини кечирди. Текшириш иатижасида мудофаа деворлар бир неча марта ремонт булганлиги аникланди. Бирок шахар ташки талофот натижасида вайронага айланганлиги маълум булди. Мелодий эранииг VIII — IX асрларида шахарда хаёт кайта тикланиб, кулолларнинг махаллалари ва бошка хунармандчилик махаллалари вужудга келади. Казишма давомида бир неча кулолчилик хумдонларни очишга муваффак булдик. Аммо шахар узок яшолмайди, яна харобага айланади. Факат Темур даври XIV—XV асрларда охирги маротаба Кадоват тепада хаёт мавж уради. Бора-бора кадимги шахар уз урнини гуллаб-яшнаган Богистон кишлогига бушатиб беради. Мана, бир кадимий шахарнинг бошидан кечирганлари.

«Бургут уяси»

Урта асрларда ахоли факат пасттекисликларда дехкончилик билан шугулланибгина колмай, балки тог олди минтакаларида хам баланд тоглар багрига калъалар куриб яшаганлар. Баланд жойларга бундай калъалар курилишига узаро феодал урушлари, давр бетинчлиги сабаб булган. Чунки баланд кояларга душманнинг чикиши кийин булиб, яхши мудофааланиш мумкин эди. Бу калъалар узокдан гуе «бургут уялари»га ухшаб куринар эди. Калъалар сув сатхидаи 80—100 метр баландликларда булиб, атрофи мустахкам мудофаа деворлари, миноралар билан уралган. Калъа ичида мухташам саройлар ва ёрдамчи хоналар мавжуд булар эди. Саройдан анча нарида хунармандларнинг устахоналари, хусусан, темирчиларнииг, дегрезларнинг корхоналари жойлашган буларди, Бир неча йил археологик казиш давомида  диккатга сазовор ашёларни топдик. Жумладан, уй рузгор буюмлари, диний ашёлар, курол-аслахалар, катта-катта хумлар ва инсон учун зарур булган бошка нарсалар топилди. Бу калъаларнннг илк урта асрларга оидлиги археологик тадкикот натижасида аникланди.

Кадимги Адрланкет

Урта Осиёда феодал таркоклик урнига Сомонийлар сулоласи хокимияти урнатилади. Сомонийлар давлатига Бухоро, Самарканд, Тошкент ва бошка ерлар киради. Марказлашган давлатнинг вужудга келиши савдо-сотик ривожланишига, утрок дехкончилик билан шугулланувчи ахоли билан чорвадор халклар уртасида иктисодий ало-калар кучайишига олиб келади. Бу даврга келиб шарк географларининг ёзишича, Жидгил дарёси буйида Адрланкент Фаргона водийсида жойлашган деб ёзса, баъзилари Шош вилоятига карашли булган деб дарак берадилар. Бу маълумотларга асосланиб шундай хулоса чикариш мумкин ё иккита шу номдаги  шахар булган ёки мазкур шахар кулдан-кулга утиб турган. Маълумки, кадимги карвон йули Шош вилоятининг пойтахти Бинкетдан Чирчик дарёси буйлаб токка йуналган. Карвон йўли Газалкент ва Хужакент оркали утган. Бу йул хавфли ва мураккаб булган. Дархакикат, йулдаги коя тошларга туя карвонларинииг расмлари чизилган, йуловчиларга «ок йул» тиловчн сузлар ёзилган Хужакентдан утгандан сунг йул икки томонга булинади. Чап томондаги йул Пском ва Чоткол дарёларига куйилиши томон боради. Худди шу икки дарё кушилиш жойида, якин вактларгача бахайбат тепалик кайд кутариб турар эди. Бу кадимги Адрланкет шахри эканлиги узок археологик казишмалардан кейин маълум булди. Шахар иккиёклама мудофа девори ва миноралар билан мустахкамланган. Шахар дарвозаси олдига махсус мудофаа иншооти курилган булиб, бу душман бостириб киришини кийинлаштирар зди. Шахарнинг ичкари кисмидан жуда куп турар жой бинолари, ховлилар, омборлар казиб очилди.

Уйлар казиш давомида деворлар ёнидан супалар, уйларни уртасидан сандаллар очилди. Бинобарин, мелодий эранинг биринчи минг йиллиги урталарига оид сополдан ясалган рузгор буюмлари, тангалар, темирдан ясалган ук-ёй уқининг учлари топилди.Адрланкет шахри якинида Чоткол дарёси кечувида бир карвонсарой харобаси текширилди. Кечув сув тошкини пайтида, айникса, хавфли буларди. Иккинчи хавф шундан иборат эдики, у хам булса, кучманчиларнинг карвонни талаш учун қиладиган тусатдан хужуми эди. Баъзан мехмондуст карвонсарой савдогарларнинг мустахкам, жанговар кургонига айланар, каттик олишув булар эди. Ё савдогарларнинг туяларга ортилгаи моллари кучманчилар томонидан таланар, ёки савдогарларнинг куриқчи отрядлари томонидан карокчилар хужуми мардонавор кайтарилар эди. Йуллар хавф-хатарга тула булсада, савдо карвонлари хеч қачон тухтаган эмас. Баъзан марказлашган хокимият йул хавфсизлигини таъминлашга харакат килар, маълум жойларга курикчи отрядларни куяр эди. Археологик текшириш  ишлардан маьлум булдики, карвонсаройдан мелодий эранинг XVIII аср охирларида хам фойдаланилган факат XIX аср охирларидагина вайронага айланган экан. Калъа шахарга кириш олдида Жушкин Чаткол дарёси тор узандан шитоб билан окиб утади. Шу ерда ёгочдан ясалган куприк булган. Куприкни олд томонидан махсус коровулхона химоя килиб турган. Коровулхона халк орасида кейинчалик Коровултепа номи билан аталган. Археологик тадкикотлар Коровултепа бир минг беш юз йил илгари курилганини исботлади. Коровултепа ёнига Адрланкет шахри жойлашган. Кадимги шахар жуда кулай жойга урнашган булиб, хар томондан мустахкам мудофа деворлари билан уралган. Шахар гарбдан Чаткол дарёси ва Коровултела билан, шимолдаи Чатколга куйиладиган Куксу сойи билан, шаркдан баланд тог  тизмалари билан уралган. Шахар майдони учбурчак шаклдаги тог бурчагига жойлашган. Халк бу жойни хозирги вактда «Бурчмулла» яъни «бурчакдаги калъа» деб атайди. Шахар марказида турт бурчак шаклида арк жойлашган булган. Аркни казиш вактида темирдан ясалган ук-ёй укининг учи, жангчиларнинг камарига такиладиган такинчок ва бошка нарсалар топилди. Арк атрофидаги тор кучалар буйлаб кулолларнинг, темирчилар, дегрезлар, металл эритувчиларнинг махаллалари жойлашган. Шахариинг жануб кисмида бозор майдони жойлашгани маълум булди. Биз текширган шахар харобаси бир вактлар гуллаб-яшнаган, обод шахар булган. Бу ерга Тошкент савдогарлари ажойиб тукимачилик матолари, гузал кулолчилик санъати намуналари, шиша буюмлар олиб келиб сотганлар. Хозирги Бурчмулла кишлоги Адрланкет шахридан бир километр оралигида жойлашган. Бир вактлар табиий офат — кучли бурон туради. Тогдан ёввойи хайвонлар шахарга бостириб киради. Ахоли шахарни ташлаб кочиб чикиб кетишга мажбур булади. Хозирги Бурчмулла кишлоги якиндагина вужудга келган кишлок хисобланади. Бу афсона узок вактларгача афсоналигича колиб келди, факат захматкаш археологларимизнинг иши туфайли тарихий хакикат очилди. Кадимги шахарнинг энг ривожланган даври мелодий эранинг  IX—ХП асрларига тугри келади. Бирок XII аср охирлари ва XIII аср бошларига келиб шахарда хаёт сиёсий ёки иклимий сабабларга кура тухтайди. Бу ерда Темур ва Улугбек даврида, кейинчалик XVIII—XIX асрларда ахоли яшайдиган кишлок мавжуд булган. XIX асрнинг охирларида кишлоқда металлурглар манзили вужудга келади ва географик жихатдан жойлашишига караб «Бурчмулла» номини олади.

Сопол – моддий маданиятнинг бир кисмидир

Гузал Самаркандни, кухна Бухорони, музей — шахар Хиванинг ажойиб тарихий ёдгорликларини ким билмайди, дейсиз. Тупрок остидан топилган подшо саройларининг ноёб деворий расмларига ким тахсин укимаган! Бу архитектура ва санъат обидаларининг ахамияти Ватанимиз тарихини урганишда бебаходир. Аммо моддий маданият ёдгорликлари орасида шундай тури ҳам борки, гуе киши кузига ахамиятсиздай куринса хам, тарихий ахамияти жихатидан катта санъат ва архитектура ёдгорликларидан колишмайди. Бу — кадимги сопол идишлардир. Кадимги тош даврида одамлар сопол идиш нималигини билмаганлар. Улар нарсалар солиш учун саватлардан, сув ташиш учун хайвон терисидан фойдаланганлар. Кадимги одамлар ов натижасида кулга киритилган хайвон гуштларини илгари хомлигича, кейинчалик эса пишириб истеъмол килганлар. Маълумки, тупрок ва сув аралашмасида хосил булган лой эгилувчан хусусият касб этади. Лойдан хар хил шакл ясаш мумкин, куригандан кейин эса уша шаклни саклаб колади. Илгари лойдан идишлар ясаб, куритиб, идиш сифатида ишлатганлар. Кадимги оламлар доим гулхан ёкиб, куп вактларини гулхан атрофида утказганлар. Бехосдан лойдан ясалган идиш оловга тушиб кетган бўлиши мумкин. Гулхан ёниб булгач, кул орасида пишган сопол идиш одамлар диккатини ўзига тортган. Шу тариқа, инсоният тараккиётида катта роль уйнаган кулолчилик кашф этилган. Лойдан ишланган биринчи сопол неолит (янги тош) даврининг кашфиётларидан булиб, бу даврнинг археологик ёдгорликлари Узбекистон территориясида, Амударёнинг куйи окими, кадимий Хоразмдан, Куйи Зарафшондан топилган. Археологлар уларнинг ёшини 5 — 6 минг йил деб белгилаганлар. Биринчи марта Узбекистонда бундан сопол идишлар Хоразмнинг Калтаминор деган жойидан топилган. Шунинг учун янги тош даврига мансуб мазкур хилдаги идишларни фанда Калтаминор маданияти деб юритилади. У вактларда сопол идишларни кулда ясаб, гулханларда пиширганлар. Улар идишлар мустахкам булсии учун лой тайёрлашга тоза сог тупрок танлаб, унга кум ва майдаланган тош кушганлар. Идишлар думалок ва чузинчок шаклга эга булиб, туби думалок булган. Идишларнинг ташки сирти хар хил чизик ва турли геометрик шакллар билан безатилган. Сопол ндишлар тайёрлаш бронза даврида янада такомиллашади. Урта Осиёда бронза даври милоддан аввалги III минг йилликдан то 1 минг йилликнинг биринчи чорагигача булган вақтни уз ичига олади. Бронза даврига мансуб манзилгох Узбекистонда биринчи марта Хоразмдан топилди, кейинчалик эса Зарафшоннинг куйи окимида ва Фарғона водисида кашф этилди. Маълум бўлишича, бу даврда икки хил маданият хукм сурган. Биринчиси, дехдончилик билан шугулланувчи кабилалар маданияти. Кадимги кабилалар дехкончилик килишга кулай ерларга жойлашиб олиб, юксак дехкончилик маданиятини яратганлар. Иккинчиси, худди биринчи маданият эгалари даражасида ишлаб чикариш кучларига эга булган холда кургокчилик ерларда, тог олди яйловларда чорвачилик билан шугулланганлар. Бу эса кишилик жамияти тараккиётидаги биринчи энг йирик мехнат таксимоти хисобланади. Бронза даврига оид археологик жихатдан энг яхши урганилган ёдгорлик Чуст шахри якинига жойлашган Чуст манзилгохидир. Бу ёдгорликни казиш давомида 35 хил шаклга эга булган сопол идиш намуналари топилган булиб, улар юксак даражада ривожланган кулолчиликдан дарак беради. Идишлар асосан кулда ясалган булиб, баъзи идишларни ясашда кулолчилик чархидан фойдаланилгани сезилиб туради. Асосан куза, коса, ка-дахсимон идишлар ишланган. Козонлар махсус аралашма кушилган лойдан ясалган. Катта хажмдаги идишларда дон ва суюклик махсулотлари саклаганлар. Идишлар сиртига кизил ангоб берилиб, унинг усти учбурчак, катак, тулкинсимон шакллар билал безатилган. Милоддан аввалги 1 минг йилликнинг урталарида Урта Осиёда кулдорлик синфий тузуми таркиб топа бошлайди. Эндиликда мустахкам мудофаа деворлари билан уралган катта майдонни эгаллаган шахарлар вужудга келади Шахарларнинг ахолиси гурухларга булиниб яшай бошлайди. Хунармандлар хар хил сохалар буйича группаларга булиниб бозор учун мол ишлаб чикара бошлайдилар. Жумладан, кулоллар хам уз хукмдонларини шахарнинг маълум кисмига куриб, кулолчилик махсулотлари тайёрлай бошлайдилар. Бу даврга келиб хунармандчилик дехкончиликдан ажралиб чикади. Бу зса иккинчн меҳнат таксимоти хисобланади. Шу даврда вужудга келган катта шахарлардан бири Афросиёб — кадимги Самарканддир. Самарканд милоддан аввалги VI—IV асрлардаёқ энг кадимги давлатлардан бири булган Сугдиёнанинг пойтахти булган. Фикр юритилаётган даврга оид маданий катламлар Афросиёбнинг турли кисмларидан топилган ва урганилган. Мазкур катламлардан узига хос шаклга эга булган сопол идишлар топилган. Афросиёбнинг кадимги катламларидан темир урок, бронзадан ясалган чойнак, тош болга, темир пичок ва бошка ашёлар топилган. Аммо асосий буюмларни сополдан ясалган идишлар ташкил килади. Милоддан аввалги 329—328 йилларда Искандар Зулкарнайн Самаркандни босиб илгунгача вактни кадимги сугдийлар даври деб аталади. Искандар самаркандликларнинг курсатган каттик каршиликларини енгиб, мудофаа деворларини вайрон килиб, шахарни босиб олади. Уйларга ут куйиб, ахолини киради. Моддий маданият ёдгорликларини ер билан яксон килади. Халк Спитамен бошчилигида боскинчиларга карши бир неча бор кузголон кутаради. Бирок кузголон шафкатсизлик билан бостирилади. Мехнаткашларнинг кадок кўллари билан шахар яна кайта тикланади. Бошка хунарлар катори, кулолчилик ҳам янада ривожланади. Антик   давр   Самарканди   кулолчилигининг   сопол идишлари куйидагилардан иборат. Хар хил Хажмдаги коса, кадахсимон идишлар бозор учун ишлаб чикарилган. Идишлар сиртига ангоб берилган, силликланган. Самарканд кулолчилиги эрамизнинг V—VII асрларига келиб, техника ва технология жихатидан юкори боскичга кутарилади. Идишларни пишириш сифати яхшиланади. идишларнинг сирти калин ангоб билан копланади. Бу даврга келиб сопол идишларнинг шакли ихчамлашади ва хили купаяди. Сирли сопол ишлаб чикариш анча кадим замонларда кашф килинган булса хам мелодий эранинг IX асрларида Урта Осиёда кенг таркалади. Кулолчилик тарихида сирли сопол ишлаб чикариш X—XII асрларда узинииг энг юкори боскичига кутарилади. Сопол идишларнинг ихчам шакли, рангбаранг гуллар билан безатилиши киши диккатини узига тортади. Хозирги вактда Афросиёбдан топилган сирли сопол идишларнинг намуналари Самарканд, Тошкент, Москва, Ленинград музейларида, хатто Англия, Франция ва АКШ музейи экспозицияларидаи муносиб урин олган. Чет эл сайёҳлари Урта аср Самарканди кулолчилик санъати намуналарини куриб, кадимги кулолларнинт диди ва маҳоратига тахсин укимоқдалар.

Хуш, кадимги сопол идиш парчаларининг ахамияти нималардан иборат экан? Биринчидан, сопол парчалари археолог учун, казиб очилаётган иншоотни, уйни, маданий катламнинг кайси асрга оидлигини аниклашга ёрдам беради. Чунки хар бир даврда сопол идишлар шакли, безаклари, лойининг сифати бир-биридан фарк килган. Археолог учун хар бир даврнинг юкоридаги сифат хусусиятлари жуда яхши маълум. Шунинг учун археолог кўлига олган хар бир кадимги сопол идиш ёки бошка археологик ашёнинг аник санасини айтиб бера олади. Сопол — моддий маданиятнинг бир кисмидир. Умуман сопол идишлари ишлаб чикарадиган кулолчилик хунармандчилигини урганиш археология фанининг энг мухим вазифаларидан бири хисобланади. Сопол — иктисодий,  маданий ва тарихий    масалаларни хал   килишда археологлар   учун асосий   манба хисобланади. Сопол — предмет ва ходисаларнинг вактини ва урнини аниклашда нумизматик материалларидан колишмайдиган далил хисобланади. Сопол баъзан иктисодий хаётни урганишда кулёзма маълумотларидан кура купрок маълумот беради. Бинобарин, кулёзмаларда иктисодий хаёт, халк турмушига оид материаллар жуда оз учрайди. Айникса, сопол материаллар ёзув булмаган кадимги тарихий даврни урганишда асосий манбалардан бири хисобланади. Хулоса килиб айтганда, сопол ашёларнинг моддий маданиятимиз тарихини урганишда ахамияти нихоятда каттадир.

 

Published in: ||on Yanvar 22nd, 2013 |No Comments »