Хоразм вилояти Ахборот-кутубхона марказининг интерактив хизмати

АКМ тўла матнли маълумотлар базаси – 17000;

АКМ электрон каталоги – 40000;

АКМ мультимедиалари:

1. АКМ ўлкашунослик ахборот сектори кичик-музейининг очилишига бағишланган видеролик.

2. “Хоразм” номли мусиқали видеоролик

3.”Авесто” номли видеоролик

4.”Олтин сознинг минг парчаси” номли видеоролик

5. Шоир ва драматург Комил Авазнинг 70 – йиллигига бағишланган видеролик

6. Шарқшунос олим А.Аҳмедовнинг 70 – йиллигига бағишланган видеоролик

7. Нодир ва ноёб китоблар ҳақидаги видеролик

8. «Хоразм қуёшли ўлка» номли видеоролик

9. “Шохнома” номли видеоролик

АКМнинг  ўлкашунослик фонди 950 нусхадан иборат.

Ўлкашунослик сўров-библиографик аппарати:

Каталоглар тўплами;

Ўлкашунослик адабиётларининг тавсия каталоги;

Ўлкашунослик характеридаги сўров ва библиографик қўлланмалар фонди;

Ўлкашунослик мавзуида бажарилган маълумотлар фонди;

Ўлкашуносликга оид мавзули папкалар;

Ўлкашунослик ахборот секторининг электрон китоб фонди;

Ўлкашунослик ахборот секторининг мультимедиалари.

Қуйидаги мавзуларда электрон файллар тўлдириб борилмоқда:

“Хоразмнинг сиёсий ҳаёти”;

“Хоразмнинг иқтисодий ҳаёти”;

“Хоразм қишлоқ хўжалиги”;

“Хоразм маданияти ва санъати”;

“Хоразм тарихи”;

“Хоразм табобати”;

“Хоразмнинг буюк сиймолари”;

“ Авесто”;

“ Орол денгизи ҳақида”.

Ўлкашунослик ахборот сектори қошида 2008 йил май ойида ташкил қилинган ўлкашунослик кичик – музейида Хоразм рассомларининг экспонатлари,сопол буюмлар, керамика, Хоразм йўналишида безатилган турли – туман тарихий экспонатлар мавжуд.Вилоят АКМ фонди муаллифлар томонидан ҳадя қилинган нодир китоблар билан бойитилиб борилмоқда. Жумладан,тарих фанлари доктори Озод Машарипов томонидан қадимги Хоразм тарихига оид бир неча китоблар, “Олтин мерос” халқаро жамғармаси томонидан нодир китоблар, ёдгорликлар ҳадя қилинган. Вилоятда фаолият юритаётган шоирлар, ёзувчилар, маданият, саньат ва бошқа соҳа ходимлари томонидан вилоят АКМга  турли мазмундаги бир канча китоблар ҳадя қилинди.Кекса журналист Отамурод Пирметовнинг Фирдавсийнинг 1899 йилда тошбосмада чоп этилган “Шохнома” асари ва вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Кадамбой Салаевдан А.Навоийнинг 1876 йил тошбосмада босилган “Хамса” асарлари олиниб, уларнинг электрон шакли яратилди.

Published in: ||on Iyul 16th, 2013 |No Comments »