Соғлом бола йили

08.07.2014

2014 йил 8 июль куни Хоразм вилояти АКМда “2014 йил – Соғлом бола йили”га бағишлаб “Фарзандлари соғлом юрт-қудратли бўлур”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.Давра суҳбатини АКМ кутубона иши бўйича директор ўринбосари Э.Хамидуллина очиб берди.Давра суҳбатида шоир Соҳиб Музаффар, АКМ Илмий-услубий бўлим мудири Қ.Матчанова,АКМ умумий ўқув зали сектор мудири Ё. Жуманиязовалар ўз маърузалари билан қатнашдилар.Давра суҳбатида УрДУ талабалари иштирок этдилар.

21.02.2014

2014 йил – Соғлом бола йилига бағишлаб 21 февраль куни ТАТУнинг Урганч филиалида “Гиёҳвандлик инсониятни фалокатга етакловчи оғу” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни Маънавий – маърифий ишлар бўйича ҳамда иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи И.Юсупов очиб берди. Тадбирда Вилоят ички ишлари хуқуқбузарликни олдини олиш бошқармаси катта инспектори С.Пиржанов, АКМ  кутубхоналараро абонемент сектор мудири Ш.Содиқова, Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази шифокор – эпидемиолог Д.Алимов. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти кенгаши бўлими раиси С. Ибрагимов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти кенгаши бўлими мудири Б. Маткаримовлар сўзга чиқиб, талабаларга гиёҳвандлик ва унинг оғир оқибатлари, у орқали қандай касалликлар келиб чиқиши, ногирон фарзандлар туғилиши ҳақида гапириб, талаба ёшларни огоҳликка чақирдилар.

17.01.2014

2014 йил Соғлом бола йилига бағишлаб Хоразм вилоят ахборот кутубхона марказида саломатлик ва тиббиёт статистика институти, вилоят тери касалликлари диспансери ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг тиббиёт ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда АКМ ходимлари ва Урганч шаҳридаги «Гулзор» маҳалласининг фуқаролари қатнашдилар.Шифокорлар А.Камолов, Ж.Матёқубов ва С.Қудратовлар грипп ва юқумли касалликлар ҳамда ОИТС касалликлари ҳақида гапириб, бу касалликларнинг аломатлари сезилган заҳотиёқ, вақтни бой бермасдан тегишли шифокорлар кўригидан ўтишлари зарурлиги, ўз вақтида ушбу касалликларнинг олди олинмаса, оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида гапирдилар.Тадбир қизғин тарзда ўтиб, савол – жавобларга бой бўлди.

 

Published in: ||on Yanvar 10th, 2014 |No Comments »