Обод турмуш йили

11.09.2013

2013 йил 11 сентябръ куни Вилоят Ахборот кутубхона марказида “Обод турмуш йилига бағишлаб “Аёл – оиланинг ойнаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси раиси Д.Бекчанова,ОИТСга қарши кураш марказидан шифокор Э.Маткаримова,”Истиқболли авлод” аёллар маркази раҳбари С.Маткаримова хамда 56261 ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари майор Б.Зулфикаровлар ўз маърузалари билан қатнашдилар. Тадбир якунида савол жавоблар бўлиб ўтди.

14.08.2013

Хоразм вилояти ахборот-кутубхона марказида “Обод турмуш йили” давлат Дастури доирасида Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган анъанавий “Энг улуғ,энг азиз” республика танловининг Хоразм вилояти босқичи ғолибларини Хоразм вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси,Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими, Ўзбекистон “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси вилоят бўлими ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари тақдирлаш маросимини ўтказдилар.

26.06.2013

26 июль куни АКМда «Обод турмуш йили»га багишлаб ”Энг яхши китобхон “курик -танлови утказилди. Кўрик-танловда энг фаол оилавий китобхонлардан Полвонова Саодат, Зарипова Мухаббат ва Пулатов Бобожонлар фарзандлари билан катнашдилар.Танловда саломлашиш одоби, компьютер саводхонлиги, шеърни ифодали укиш, хорижий ва узбек ёзувчилари хамда уларнинг асарларини билиш шартлари куйилди. Зарипова Мухаббат 161 балл туплаб, курик – танлов голиби деб топилди ва унга касаба уюшмаси томонидан эсдалик совгалар топширилди.

14.06.2013

2013 йил 14 июнь куни АКМда Халқаро гиёхвандликка карши кураш кунига багишлаб «Гиёхвандлик умр заволи» мавзусида  давра сухбати утказилди.Тадбирда ОИТСга қарши кураш маркази врачи Э.Маткаримова, ИУБ бош кутубхоначиси И Содиқов, кутубхоналараро  абономент сектори мудири Ш.Содиқова, вилоят ички ишлар бошкармаси жиноят кидирув ва терроризмга карши кураш бошкармаси бошлиги уринбосари майор Б. Эшимовлар сузга чикиб, гиёхвандликнинг салбий окибатлари ва уни олдини олиш чора-тадбирлари хакида гапирдилар.

11.06.2013

2013 йил  11 июнь куни Хоразм вилоятидаги 59043 ва 56261 – сонли харбий кисмлар билан биргаликда ахборот – кутубхона маркази “Гиёхвандлик – умр заволи” мавзусида давра сухбати утказди. Давра сухбатини 59043 – сонли харбий қисмнинг тарбиявий ишлар буйича уринбосари майор Ш.Эшкобилов очиб берди. Тадбирда ОИТСга карши кураш маркази врачи Д.Алломов, шимолий гарбий округ харбий госпитали катта лейтенанти Ш.Эрназаров, АКМ кутубхоналараро абонемент сектори мудири Ш. Содиқовалар сузга чикиб, тамаки чекиш усмир жисмига маълум давр орасида унчалик катта зарар келтирмаса хам секин-аста у огир окибатларга сабаб бўлиши мумкинлиги, бу уринда кучли гиёхванд моддалар, наша ва бошқа гиёхванд моддалар инсон организмида кайта тиклаб булмас физиологик ўзгаришлар бериши ва ёмон оқибатларга олиб келиши тугрисида хамда ОИТСнинг салбий окибатлари хакида гапирдилар.

23.05.2013

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 7 майдаги «Республика «Китоб байрами» тадбирини утказиш чора – тадбирлари тугрисида»ги карорига асосан ахолининг ижтимоий – сиёсий фаоллигини оширишда китобнинг урни ва ахамиятини янада кенгайтириш, ахолини, айникса, ёшларни миллий адабиётга, Она – Ватанга юксак мухаббат ва садокат рухида тарбиялашга хисса кушиш максадида «Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор» шиори остида «Китоб байрами» вилоят тадбири жорий йилнинг 23 – 24 май кунлари вилоят Ахборот – кутубхона маркази ва Урганч шахридаги Ж. Мангуберди мажмуасида булиб утди. Вилоят матбуот ва ахборот бошкармаси бошлиги Д. Бекчанова, Узбекистон Республикаси алока, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат кумитаси вилоят бошкармаси бошлиги К. Хайитбоев, Вилоят ахборот – кутубхона маркази директори Р. Курбонов,Узбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят булими раиси Г. Ибодуллаевалар «Китоб миллатнинг бебахо маданий ва маънавий мероси» мавзуидаги илмий – амалий конференцияни ташкил килишда фаол иштирок килдилар хамда юкори савияда утишини таъминладилар. 23 май куни вилоят АКМда «Китоб байрами»нинг очилиш маросими булиб утди. Очилиш маросимида вилоят АКМ хужжатларга ишлов бериш булими мудири К. Исмоилова «Кутубхона – бебаҳо маънавий хазина» мавзусида маъруза килди. 24 май куни Ж. Мангуберди мажмуасидаги «Китоб байрами»да вилоят АКМ «Китоб – бебаҳо хазина» деб номланган китоб кургазмаси билан катнашди.

07.05.2013

Хоразм вилоят Ахборот – Кутубхона марказида «Обод турмуш йили»га багишлаб «Одам савдосига карши курашиш хар биримизнинг муаммомиз» мавзусида давра сухбати булиб утди. Давра сухбатида Ёзувчилар уюшмаси  шоири  Б. Бекметов, Хоразм Вилояти ички ишлар бошкармаси жиноят кидирув  булими майори С. Йулдошев,  Хоразм вилоят «Истикболли авлод» аёллар маркази рахбари С. Маткаримовалар сузга чикиб, жамиятимизда руй бераётган долзарб муаммолар хакида гапириб, одамларни огохликка чакирдилар. Давра сухбатида ТАТУ Урганч филиалининг талабалари катнашдилар.

01.05.2013

Хоразм вилоят Ахборот – кутубхона марказида «Обод турмуш йили»га багишлаб 9-май  Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан давра сухбати утказилди. Давра сухбатида Урганч  курилиш коллежининг 2 – боскич талабалари катнашдилар. Умумий укув зали сектор мудири Ё. Жуманиязва хотира ва кадрлаш хакидаги мавзуни камраб олган маърузани укиди. «Мангулик тимсоллари» номли китоб кургазмаси ташкил килинди.  Кургазмага куйилган китобларнинг библиографик шархини умумий укув залининг бош кутубхоначиси Н. Муратова шархлади. Талабалар узларини кизиктирган саволларга жавобларни олдилар.

18.04.2013

2013 йил 18 апрельда «Обод турмуш йили»га багишлаб вилоят АКМ хуқуқий ахборот сектори ва Хоразм вилоят АКМ қошидаги Фуқаро Мухофазаси  томонидан «Аҳолининг терроризм билан боғлиқ экстремал ва фавқулодда вазиятларда ҳаракати. Террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатлари»  мавзусида давра сухбати ўтказилди. Вилоят АКМ директор ўринбосари Э. Хамидулина, ФВБА ва ТТМ катта ўқитувчиси Муяссар Атажонова,  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят  бўлими  ўқув марказининг ётакчиси Муҳаббат Сапаева, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими   мутахассиси   шоир  Болтобой Бекметовлар маъруза ўқидилар.Улар ўз маърузаларида терроризмнинг аянчли оқибатлари хақида тушунтириб ўтдилар. Давлатимиз , президентимиз И. А. Каримов томонидан терроризмга қарши олиб борилаётган чора- тадбирлар хақида тўхталиб ўтилди. Терроризмга, экстремизмга  қарши кураш хозирги замоннинг долзарб мавзуси эканлиги сухбат давомида ўз аксини топди. Сухбат давомида терроризм ёмон оқибатларга олиб келиши мисоллар орқали тушинтириб берилди. Сухбат давомида талабалар томонидан берилган “Терроризм, динний фундаментализм, экстремизм бу нима?”, “Терроризмнинг турлари?”, “Террорчилик харакатлари вақтида инсон ўзини қандай тутиши керак?” деган саволларга тўлиқ  ва йўл-йўриқлари билан  жавоб берилди.

15.04.2013

Хоразм Ахборот – кутубхона марказининг ахборот технологиялари булими «Обод турмуш йили»га багишлаб Хива ахборот технологиялари касб хунар коллежи АРМи, Хонка маиший хизмат ахборот технологиялари ва ахборот технологиялари касб хунар коллежларининг ахборот ресурс марказлари ходимларига “КаDaTa” –  кутубхоналарнинг дастурий таъминотида ишлаш ва электрон каталог яратиш буйича назарий ва амалий машгулотларни утказди.

05.04.2013

2013 йил 5 апрель куни Хоразм вилоят ахборот – кутубхона марказида «Обод турмуш йили»га багишлаб шоир Сохиб Музаффарнинг (Болтабой Куронбоев) “Илтижо” китобини такдимоти булди. Такдимотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими раиси Г. Ибодуллаева, шарқшунос  олим А. Ахмедов, Хоразм телерадиокомпанияси раиси О. Одамбоев, 24 – сон ихтисослаштирилган мактаб директори З. Ибрагимов, “Хоразм” нашриёти директори С. Бердиева хамда Нефт ва газ саноати касб хунар коллежи талабалари ва 1- сон академик лицей укувчилари катнашдилар.

18.03.2013

18 март куни Хоразм вилоят АКМда «Обод турмуш йили»га багишлаб Навруз айёми кенг нишонланиб,сумалак сайли утказилди.Узбeкистoн  Рeспубликаси алoка,аxбoрoтлаштириш  ва тeлeкoммуникация тexнoлoгиялари давлат кумитаси Хоразм вилояти худудий бошқармаси бошлиги К.Хайитбаев кутубхонага ташриф буюриб,хаммани Навруз байрами билан табриклади. Байрам муносабати билан мехнатда алохида урнак курсатган кутубхона ходимларига фахрий ёрлик ва совгалар берилди.

07.03.2013

2013 йил 7 март куни «Обод турмуш йили»га багишлаб АКМда “Рақамли кутубхонани барпо қилиш” мавзусида Хоразм вилояти Ахборот – кутубхона маркази ва  Урганч шаҳар ахборот – ресурс марказининг ходимларига  семинар бўлиб ўтди. Семинарни АКМнинг ахборот технологиялари бўлими ва электрон ўқув зали секторлари ўтказдилар. Семинарда АКМ ахборот технологиялари бўлими мудири  Д. Рузметова “Рақамли кутубхонани барпо қилиш”, “Рақамли контентни таснифлаш ва тавсифлаш”, “Фондни шакллантириб бориш”, ““КаDaTa” – ахборот-кутубхона тизими билан танишиш” ва ахборот технологиялари бўлими етакчи кутубхоначиси К. Казаков “Тасвир ва текстларга ишлов бериш” ҳамда электрон ўқув зали сектори мудири Г. Ибрагимовалар “Репозиторий архитектураси”мавзуларида маъруза ўқидилар.

14.02.2013

2013 йил 14 февраль куни «Обод турмуш йили»га багишлаб Хоразм вилоят Ахборот – кутубхона марказида Захириддин  Мухаммад Бобир таваллудининг 530 – йиллигига багишлаб «Бобир дунё олимлари нигохида» деб номланган адабий кеча утказилди. Кечада Ал-Хоразмий номидаги Урганч Давлат университети доценти, шаркшунос олим А. Ахмедов ва Урганч шахридаги 1-сон академик лицей укувчилари катнашдилар. Абдулла Ахмедов Захириддин  Мухаммад Бобирнинг хаёти ва ижодий фаолияти хакида гапириб, «Бобирнома» асари устида алохида тухталиб утди. 1-сон академик лицей укувчилари Бобирнинг ижодига мансуб газал ва рубиойлардан укидилар. 1-сон академик лицей ахборот ресурс маркази рахбари З. Яхшимуратова хам Бобирнинг газалларидан укиди. Кеча якунида ёшлар билан маънавий маърифий иш олиб бориш сектори мудири Г. Латипова  «Буюк шоир – буюк хукмдор» деб номланган китоб кургазмасидаги китобларга библиографик шарх берди.

08.02.2013

2013 йил 8 февраль куни «Обод турмуш йили»га багишлаб “Интеллектуал салоҳиятни оширишда ахборот технологияларининг ўрни” мавзусида Хоразм вилоят АКМ ва Урганч шаҳар ахборот ресурс марказлари ходимларига ўқув семинари бўлиб ўтди. Ўқув семинарини АКМ ахборот технологиялари бўлими ўтказди. Ўқув семинарида АКМ ахборот технологиялари бўлими мудири  Д. Рузметова “Интеллектуал салоҳиятни оширишда ахборот технологияларининг ўрни”, “Автоматлаштирилган кутубхона – ахборот тизимининг кадрлар таъминоти”, “Информатиканинг ахборотлашган  жамиятдаги  ўрни”, “Шахснинг ахборот олиш маданияти” ҳамда ахборот технологиялари бўлими етакчи кутубхоначиси К. Казаков “Таълим самарадорлигини оширишда мультимедиа – электрон версияларининг аҳамияти” мавзуларида маъруза ўқидилар.

07.02.2013

2013 йил 7 февраль куни «Обод турмуш йили»га багишлаб Хоразм вилоят Ахборот – кутубхона марказининг умумий укув залида  А Навоий таваллудининг 572 – йиллиги муносабати билан адабий кеча булиб утди. Кечада  Ал-Хоразмий номидаги Урганч Давлат университети доценти, шаркшунос олим А. Ахмедов ва шоир, драматург, носир Комил Авазлар ва ТАТУ Урганч филиалининг 1 – курс талабалари иштирок килдилар. Улар А Навоийнинг хаёти ва ижодий фаолияти, унинг асарлари хакида батафсил мулохаза юритдилар. А Навоийнинг 40 дан зиёд асарлари жахон тилларига таржима килинганлиги хакида гапирдилар. Умумий укув зали сектори мудири Ё. Жуманиязова Навоий хакида тузилган викторина саволлари билан кеча катнашчиларига мурожаат килди. Саволларга тугри жавоб берган талабаларга китоблар совга килинди.  Кеча якунида ёшлар билан маънавий маърифий иш олиб бориш сектори мудири Г. Латипова «Шеъриятимиз даргаси» деб номланган китоб кургазмасидаги китобларга библиографик шарх берди.

28.01.2013

2013 йил 28 январь куни «Обод турмуш йили»га багишлаб Хоразм вилоят ахборот кутубхона марказининг илмий методика булими Хива тумани миллий хунармандчилик ва иктисодиёт касб хунар коллежи ахборот ресурс марказида  ахборот ресурс марказлари ходимлари учун «Ноёб ва нодир адабиётларни саклаш» мавзусида семинар утказди.  Вилоят ахборот-кутубхона маркази ахборот хужжатлари булими мудири Х.Абдуллаева “АКМда кутубхона фондларини саклаш шароитлари”, булим бош кутубхоначиси З.Ходжаниязова “Нодир ва ноёб адабиётларни саклаш, реставрация ва консервация килиш”, илмий-методика булими  етакчи кутубхоначиси К.Ражапова “АРМ ва кутубхона ходимлари сизлар учун!”  мавзуларида маьруза такдимотларини килдилар. Хива туман  миллий хунармандчилик ва иктисодиёт касб хунар коллежи ахборот ресурс маркази рахбари Х.Машарипова “Фойдаланувчиларга -замонавий  ахборот хизмати” мавзусида маьруза килди, Хива  тумани педагогика коллежи ахборот ресурс маркази рахбари В.Сапаева, ахборот ва компьютер технологиялари касб хунар коллежи ахборот ресурс маркази рахбари С.Уразметова, курилиш ва сервис касб хунар коллежи ахборот ресурс маркази рахбари М.Мусаевалар АРМлар иш фаолияти билан таништирдилар. Семинар охирида “Ноёб ва нодир китоблар, журнал ва хужжатларни ракамлаштириш” мавзусида стол атрофида давра сухбати утказилди. Семинарда 22 нафар АРМ ва 5 нафар АКМ ходимлари катнашдилар.

14.01.2013

2013 йил 14 январь куни «Обод турмуш йили»га багишлаб №1 академик лицейда Хоразм вилояти ахборот-кутубхона маркази билан биргаликда  14 январь – Ватан химоячилари куни муносабати билан «Мустақил юртимизнинг ишончли химоячилари» номли  мусикали кеча утказилди. Кечани маданий маърифий ишлар буйича директор ўринбосари М Машарипова очиб берди. Академик лицей ёшларни чакирикка тайёрлаш укитувчиси Х. Латипов укувчиларни 14 – январь – Ватан  химоячилари куни билан табриклаб, уларга берилаётган эътибор ва кенг имкониятлар хакида гапирди. Сунгра АКМ умумий укув зали сектори мудири  Ё Жуманиязова ва Ёшлар билан маданий маърифий иш олиб бориш сектори мудири Г Латиповалар «Мустакил юртимизнинг ишончли химоячилари» номли китоб кўргазмасини шархладилар.

12.01.2013

2013 йил  12 январь куни «Обод турмуш йили»га багишлаб Хоразм вилояти Сержантлар тайёрлаш мактабида Узбекистон Республикаси Куролли Кучларининг 21-йиллигига багишланган “Ватанни асраш, ватанпарвар булиш – фарзандлик бурчимиз” мавзусида тадбир булиб утди. Тадбирни Сержантлар тайёрлаш мактабининг командир уринбосари М.Юнусов очиб, мамлакатимизда кенг нишонланаётган 14 январь – Ватан химоячилари куни муносабати билан хаммани табриклади.Сержантлар тайёрлаш мактаби бошлиги полковник Ш. Илбоев  барча шахсий таркибни байрам билан табриклади ва киндик кони тукилган тупрокни севиш, Она- юртни ёвлардан ва гаразли кимсалардан химоя қилиш, Ватан озодлиги ва бахт икболи учун уз жонини фидо қилиш халкимизнинг мард ва жасур фарзандларига хос эканлигини таъкидлади.Хоразм вилояти Ахборот-кутубхона маркази кутубхоналараро абонемент сектори мудираси А.Ходжиева тинчлик ва баркарорлик, Ватан озодлиги, инсоният бахт саодати йулида хизмат килмок хар бир инсонга шон-шараф келтиришини айтиб, курсантларга эсталик совғаларини берди.Сержантлар тайёрлаш мактабининг бир гурух курсантлари Ш.Шукуров, С.Бердиев, Р.Омонов, С.Гулматовлар томонидан “Замонавий жентельменлар”деб номланган мусикали чикиш килинди.


Published in: ||on Yanvar 21st, 2013 |No Comments »