Мустахкам оила йили

10.08.2012

«Камолот» ёшлар ижтимоий харакати вилоят булими томонидан  «Биз – буюк юрт фарзандларимиз»  шиори остида Хива туманида  ёшлар  фестивали булиб утди. 2012 йил 10 август куни Хива тумани Дошёк кишлогининг 51 мактабда «Мустахкам оила-жамият таянчи» мавзусида  учрашув утказилди  Учрашувни 51 – сон мактабнинг маьнавий-маьрифий ишлар бўйича директор уринбосари С.Матниязов очиб берди. Учрашувда «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати вилоят булими ходими, шоира М.Сапаева, малака ошириш ва кадрлар тайёрлаш институти катта укитувчиси О.Ваисов, Хива туманнинг имом уринбосари Б.Ходжаев, Дошёк махалла раиси А.Машарипов, шоир О.Исмоилов, вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари Н.Цой, К.Матчановалар иштирок этдилар. Учрашувда вилоят АКМ ўлкашунослик –ахборот сектор мудири Н.Цой “Маданий ва мабнавий меросни тарғибот қилиш” мавзусида маьруза тақдимотини қилди.  “Хоразм тарихи” видеоролигини намойиш килди. Шоир О.Исмоилов ўзининг каламига мансуб шеьрлардан ўқиди.

15.06.2012

2012 йил 15 июн куни вилоят АКМ хукукий ахборот сектори томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида «Гиёхвандлик аср вабоси» мавзусида давра сухбати ўтказилди.   Хоразм вилоят Адлия бошкармаси булим мудири Р.Тожиев, вилоят саломатлик ва тиббиёт статистика институти директор ўринбосари Н Назарова, Вилоят ОИТСга  Қарши кураш маркази ходими, врач И Маткаримова, Хоразм вилоят «Истикболли авлод» аёллар маьрифат маркази директори С.Маткаримовалар маьруза қилдилар. Улар ўз маьрузаларида «Гиёхвандлик аср вабоси»ни салбий иллатлар  ва унинг окибатлари одам саломатлигига кай даражада ёмон таьсир кўрсатиши ҳакида илмий асосда тушунтириб ўтдилар. Суҳбат қизғин мунозара ва тортишувларга бой тарзда бўлиб ўтди.  Давра суҳбатида Урганч Давлат Университети ва Тошкент ахборот технологиялари Университети Урганч филиали  68 та талабалари қатнашдилар.

01.06.2012

Хоразм вилояти Ахборот-кутубхона марказида Хоразм вилояти 59043 сонли харбий кисм билан  хамкорликда  1 июн куни халкаро болаларни  химоя килиш куни муносабати билан 2012 йил мустахкам оила йилига багишлаб «Мустахкам оила жамият таянчи» мавзусида давра сухбати утказилди. Тадбирни вилоят Ахборот-кутубхона маркази Кутубхоналараро абонемент сектори мудираси А.Ходжиева очиб, у уз сузида  Президентимиз И.Каримов томонидан «Инсон манфаатлари», «Аёллар», «Оила», «Она ва бола»,, «Соглом авлод», «Баркамол авлод», йиллари эълон килинганлиги бу борада  Узбекистон хукумати томонидан бир канча карорлар кабул килинганлиги тугрисида Шаркда кадим-кадимдан оила мукаддаслигини соглом авлодни камол топтириш, оилаларни ижтимоий жихатдан химоялаш, эъзозлаш, куллаб-кувватлаш давлат сиёсати даражасига кутарилганлиги тугрисида тухталиб утди. Урганч шахридаги  59043 сонли харбий кисм командири подполковник Алишер Эрматов сузга чикиб харбий хизматчиларнинг оила аъзоларини 1 июн халкаро болаларни химоя килиш куни билан табриклаб, соглом ижтимоий-маънавий мухитда тарбия топган болалар ватан равнаки учун уз хиссасини куша олиши, жамият манфаатини  уз манфаати билан муносиб олиб борадиган инсон булиши, хар жихатдан етук соглом, мустахкам булган  оилани вужудга келтириш, оилада хар бир ота-онанинг бурчи эканлиги тугрисида гапириб берди.Тадбирда Урганч шахри усмирлар поликлиникаси акушер-гинекологи Гавхаржон Бобомуродова болаликдан ногиронлар тугилишини олдини олиш, янги тугилган чакалоклар хамда  хомиладор аёлларда тугма ва бошка касалликларни аниклаш буйича хамда олиб борилаётган ишлар шунингдек давлатимиз томонидан оила ва аёлларнинг мафаатларини таъминлаш ва химоя килиш она соглигини мустахкам  ва соглом бола тугилиши масалалалрига хар томонлама акл идрокли болалар камол топиши учун шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини таъкидлаб утди. Тадбирда катнашган Тошкент шахри 54178 сонли харбий кисм подполковниги А.Э.Шарипов  уз сузида тадбирда катнашаётган харбий оилаларнинг  болаларини байрам билан табриклаб  Миллатимиз тарихида  энг кимматли анъаналардан булган халоллик, ростгуйлик, ор-номус, мехру-окибат, мехнатсеварлик, каби фазилатлар энг аввало оилада шакллантириш борасида  оила мукаддаслигини таъминловчи омил она аёлнинг покизалиги, окилалиги, садокати тугрисида уз фикрларини билдирди.  Тадбир охирида А.Ходжиева «Оила маънавият кузгуси» деб номланган китоб кургазмасини шархлаб берди.

 

Published in: ||on Iyul 18th, 2012 |No Comments »