Мустакилликнинг 22-йиллиги

14.08.2013

Хоразм вилояти ахборот-кутубхона марказида “Обод турмуш йили” давлат Дастури доирасида Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган анъанавий “Энг улуғ,энг азиз” республика танловининг Хоразм вилояти босқичи ғолибларини Хоразм вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси,Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими, Ўзбекистон “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси вилоят бўлими ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари тақдирлаш маросимини ўтказдилар.

Ўзбекистон мустақиллиги – бу мамлакатнинг қўлга киритган улуғ тарихий ғалабасидир. Бу миллат ақл-заковат ва маънавиятининг намоён бўлишидир. Ватанимиз  мустақиллигининг маънавий асосларини  мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф – одатларимизни асраб авайлаш, халқимиз, айниқса ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга  садоқат  туйғуларини чуқур сингдириш энг асосий вазифалардан биридир. Мустақиллик  шарофати  ила Ўзбекистон  ёшларига  илм  олиш,   касб – ҳунарга  эга  бўлиш  ва  яратувчилик  ишлари  билан шуғулланишга  кенг йўл очилди.Мамлакатимизда яшаб меҳнат қилаётган барча халқлар каби Хоразм воҳаси аҳлининг ўзига хос урф-одатлари ва анъаналари бор. Мустақиллигимиз шарофати билангина ўтган йигирма икки йил давомида мамлакатимизда ана шундай анъана ва қадриятларимиз қайта тикланиб, ривожланиб, элимизга қайта қучоқ очди.Неча асрлардан буён шаклланган миллий қадриятларимиз, анъаналар ва урф – одатларимиз  халқимизнинг бемисл бойлиги, мустақиллигимизнинг метин пойдевори, келажак истиқболимизнинг кафолатли кафолатидир.Шу йилнинг 5 август  куни Хоразм  вилояти Ахборот-кутубхона марказида Мустақиллигимизнинг 22 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон – ягона Ватан” мавзусида китобхонлар кечаси ўтказилди. Кечада вилоятимизда ижод қилаётган бир гуруҳ шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирок этишди.Кечани вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Раҳимбой Қурбанов очди. Ва мустақиллигимизнинг муборак 22 йиллиги бўйича маъруза қилди. Маъруза юзасидан музокаралар бўлди. Шоир Соҳиб Музаффар кеча қатнашчилари хузурида ўзининг Мустақиллигимизнинг тараннум этган ғазалларидан намуналар ўқиб берди.

 

Published in: ||on Avgust 7th, 2013 |No Comments »